Туркий Кенгаш бош котиби Туркия Суперкубогини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президент Равшан Эрматов кеча Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) бош котиби Багдад Амреев бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ЎФА маълумотига кўра, учрашувда Туркий Кенгашга аъзо мамлакатларда спортни, хусусан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақалар ташкил этиш, футбол ташкилотлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, спорт барча халқларни бирлаштириб, маданиятлар уйғунлигига хизмат қиладиган муҳим омил эканини эътироф этди.
Багдад Амреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Миллий ҳамда турли ёш тоифалардаги футбол терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд эканини билдириб, бундай беллашувлар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Багдад Амреев Туркия Суперкубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Туркий Кенгаш музокаралар олиб бориб, ташкилот ҳомийлигида мазкур баҳсни юртимизда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан ўз таклифини берди.
Ўз навбатида, Равшан Эрматов Туркий Кенгаш бош котибига ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорчилик изҳор этди ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси юқорида тилга олинган таклифлар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
/«Дунё» АА/.