Туркий тилли давлатлар бош прокурорлари кенгаши тузилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Озарбайжон пойтахтида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош прокурорларининг биринчи йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулла Йўлдашев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Учрашув чоғида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ташкилотга аъзо давлатлар бўлимлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш трансчегаравий таҳдидларни, жумладан, экстремизм, наркотрафик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Йиғилишда томонлар яқин алоқалар ўрнатиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, прокурорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида «Туркий тилли давлатлар бош прокурорлари кенгашини тузиш тўғрисидаги низом»ни имзолади.
«Дунё» АА