Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Томонлар мамлакат иқтисодиёти ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда агросаноат мажмуи улкан аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестициялар жалб қилиш борасидаги муайян ишлар ҳақида маълумот берди.
Бекир Пакдемирли Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган изчил ислоҳатларни кузатиб бораётганини билдирди. Унинг айтишича, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири боғдорчилик, ўрмон ва иссиқхона хўжаликлари соҳаси мутахассислари учун Туркияда қисқа муддатли, шу жумладан, масофавий тренинглар ташкил этишга кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув натижасида вазир Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегациясининг жорий йил ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
«Дунё» АА