Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Туркия элчиси: Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик инқирозни бартараф этишда Ўзбекистонга барча ёрдамни кўрсатамиз ва ушбу йўналишда биргаликдаги саъй- ҳаракатларни давом эттирамиз

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Туркия элчиси: Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик инқирозни бартараф этишда Ўзбекистонга барча ёрдамни кўрсатамиз ва ушбу йўналишда биргаликдаги саъй- ҳаракатларни давом эттирамиз

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчи Олган Бекар «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилингани муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таклиф этилган, 60 га яқин давлат ҳаммуаллифлик қилган Оролбўйи минтақаси билан алоқадор махсус резолюция қабул қилинди. Дарҳақиқат, бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг улкан муваффақиятидир. Оролбўйидаги экологик ҳалокат масаласини халқаро кун тартибига олиб чиқиш нуқтаи назардан ўта муҳим ташаббус бўлди.

Мазкур ташаббуснинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ва халқаро миқёсда юритаётган ташқи сиёсати билан қатор масалаларда, жумладан, Оролбўйидаги экологик вазият масаласида ҳам етакчилик қилаётганини кўрсатади.

Туркия Ўзбекистоннинг ушбу ташаббусини тўлиқ қўллаб қувватлаб, резолюцияга ҳаммуаллифлик қилди. Резолюция орқали, айтиб ўтганимдек, Оролбўйидаги экологик ҳалокатга халқаро ҳамжамиятнинг эътибори қаратилиб, унинг салбий таъсирларини бартараф этиш бўйича жиддий қадам ташланди.

Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсатнинг яна бир ёрқин намунаси ўлароқ БМТда Оролбўйи билан алоқадор махсус резолюция ҳам қабул қилинди. Туркия Ўзбекистон билан ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, хусусан, БМТ платформасида ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда. Буни мазкур резолюция ҳам яққол тасдиқламоқда. Биз Оролбўйи экологик ҳалокатининг салбий таъсирини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларга доимо тайёрмиз. Хусусан саксовулзорлар яратиш бўйича ишларни бажаряпмиз, ТИКА ҳам бу борада ўз фаолиятини юритмоқда. Экологик ҳалокатнинг салбий таъсирини камайтириш учун биргаликда ишлашни давом эттирамиз. Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик инқирозни бартараф этишда Ўзбекистонга барча ёрдамни кўрсатамиз ва ушбу йўналишда биргаликдаги саъй- ҳаракатларни давом эттирамиз.

/«Дунё» АА/.