Туркия ОАВ: «Expo 2020 Dubai» кўргазмасида Туркия парламенти раиси Ўзбекистон миллий павильони билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Туркиянинг нуфузли «Yeni Şafak» газетаси саҳифасида Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп «Expo 2020 Dubai» кўргазмаси билан танишуви чоғида Ўзбекистон миллий павильонини кўздан кечиргани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада таъкидланганидек, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Ўзбекистон миллий павильонида мамлакатимизнинг маданий ва иқтисодий имкониятларига катта қизиқиш билдирган.
«Халқаро кўргазмада намойиш этилаётган Ўзбекистон маҳсулотлари ва халқ амалий санъати намуналари Туркия парламенти раисида катта таассурот қолдирди», деб ёзади нашр.
Қайд этиш керакки, 2022 йилда 30 ёшга тўладиган ўзбек-турк дипломатия муносабатларида парламентлараро алоқалар муҳим ўрин тутади. «Yeni Şafak»нинг таъкидлашича, «Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Туркия Буюк Миллат Мажлиси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжат икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, парламентларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати шакллари бўйича ўзаро тажриба алмашиш алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда».
Мақолада қайд этилганидек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга «Ўзбекистон-Туркия» парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда.
«2021 йилнинг охирида Ўзбекистон томонидан Дўстлик гуруҳининг Туркияга ташрифи давомида Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп мамлакатимиз делегациясини қабул қилди. Учрашув чоғида 2022 йилдаги қўшма лойиҳалар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди», деб ёзади турк газетаси.
/«Дунё» АА/.