Туркияда ИҲТ Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитаси сессияси бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитаси (COMCEC) 40-сессияси очилди.
ИҲTга аъзо, жумладан Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Индонезия, Покистон каби 50 дан ортиқ давлатлар вакиллари қатнашган мазкур йиғилиш Ислом оламининг энг муҳим иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик платформаларидан бири ҳисобланади.
1984йил аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ва савдони ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган CОМCEC ўтган йиллар давомида ИҲT мамлакатлари аҳолиси турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қўшма иқтисодий ташаббус ва лойиҳалар амалга оширишда асосий воситалардан бирига айланди.
Анжуманнинг очилишида Президент Режеп Таййип Эрдоған нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашиш, рақамли трансформация ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш каби муҳим масалаларга тўхталди. Шунингдек, ИҲT давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракати фуқаролар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини таъкидлади.
Сессияда нуфузли меҳмонлар – ИҲT Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом Савдо ва тараққиёт палатаси президенти Абдулла Солиҳ Камол, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Ал-Жасир барқарор ривожланишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга оид маърузалари билан қатнашди.
Шўъба йиғилишида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов мамлакатимизда рақамли инфратузилма ва трансформация соҳасида олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашиб, республикамиз рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаётганини таъкидлади. Сўзи якунида мамлакатлар делегацияларини Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БMT “UN Public Service Forum-2025” тадбирига таклиф этди.
Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон эришаётган ютуқлар ва давлатимизнинг минтақани рақамли трансформациялашдаги муҳим ўрнини юқори баҳоладилар.