Туркиядаги ваколатхоналаримиз қошидаги тезкор штаблар фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

АНҚАРА, 26 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонасида ташкил этилган тезкор штаблар ушбу мамлакатда бўлиб турган юртдошларимизга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича ўз фаолиятини изчил давом эттирмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Асосий эътибор чартер рейс билан ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини шакллантириш, рейсларни ташкил этиш ҳамда ваколатхоналар ходимларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Штаб вакиллари ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур маслаҳатлар бермоқда, Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари томонидан эълон қилинган карантин чораларига риоя қилиш юзасидан батафсил тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Мулоқот бевосита, телефон, шунингдек, “WhatsApp”, “Telegram” мессенжерлари ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилмоқда.
Дипломатик ваколатхона ватандошларни, айниқса, талабалар ва уларнинг ота-оналарини чартер рейсни кутиш вақтида сабр-тоқатли бўлишга, ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда. Фуқароларга вирусга қарши чора-тадбирлар дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби Туркия ва Ўзбекистонда ҳам изчил амалга оширилаётгани, карантин тартиби кенгайтирилаётгани тушунтирилиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этмаганлик учун қонунчиликда жазо чоралари кўрилиши кўзда тутилгани ҳақида хабардор қилинмоқда.
Шу билан бирга, Истанбул халқаро аэропортида чартер рейсларини кутаётган фуқароларга зарурий ёрдам кўрсатилмоқда, жумладан, тоза ичимлик суви, бирламчи зарур маҳсулотлар, озиқ-овқат етказиб бериш ишлари ташкил қилинган. Бу борадаги ишларга ваколатхона ходимлари, Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда Туркиянинг гуманитар ёрдам ташкилотлари жалб қилинган.
Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишда Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалардан иборат ташаббускор гуруҳлар, шу жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Туркиядаги вакили кўнгилли сифатида иштирок этмоқда.