Туркияликлар Бухоро ва Сирдарёдаги табиий офатлардан азият чеккан инсонларга хамдард бўлиб, уларни кўллаб-кувватламокда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Туркия Республикасининг сиёсий ва жамоатчилик доиралари вакиллари Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятларида юз берган табиий офатлардан жабр кўрган инсонларга ҳамдардлик изҳор қилиш орқали уларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, Туркия Республикаси Президенти Маъмурияти бошлиғи Ҳасан Дўған, Туркия Президентининг Бош маслаҳатчиси Ялчин Тўпчу, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг Режалаштириш ва бюджет масалалари қўмитаси раиси Лутфи Элван каби қатор расмий вакиллар Ўзбекистоннинг Анқара шаҳрида жойлашган элчихонасига мурожаат қилиб, Сирдарё ва Бухорода кузатилган фалокатлар ҳақидаги ташвишли хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилганликларини, жабр кўрганларга бардамлик тилаб, муқаддас Рамазон кунлари улар ҳақига дуо қилишаётганини билдирди.
Туркиялик сиёсатчилар ўз мурожаатларида ўзбек халқи бу кулфатларни ёруғ юз билан енгиб ўтишига ишонч билан қарашларини айтиб, Ўзбекистонда офатлар юз берган ҳудудлар аҳолиси билан руҳан бирга эканлигини, қардош халқ сифатида уларнинг қайғу-ташвишларини юракдан ҳис қилаётганини қайд этди.
[Türk İş Adamları Özbekistan’a Yatırım Yapmaya Teşvik Edildi ...] Ўзбекистондаги Туркиялик тадбиркорлар уюшмаси (UTID) раиси Эржон Булут ҳам мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси мутасаддилари билан мулоқотда синовли кунларда қардош Ўзбекистон халқи билан бирга бўлиб, улар оғирини енгил қилишда ҳисса қўшиш истагини маълум қилди.
Ҳозирги кунда уюшма раиси ташаббуси билан жамият томонидан хайрия акцияси ташкил қилиниб, Туркиянинг Тошкентдаги “Зироат” банкида очилган махсус ҳисоб рақамда пул маблағлари йиғилмоқда. Жамғарилаётган хайрия маблағлари фалокат юз берган ҳудудлардаги аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида яқин кунларда Ўзбекистондаги хайрия фондига ўтказилади.
Туркиядаги дипломатик ваколатхоналаримизга қардош турк миллати вакилларидан воқеа юзасидан ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлик ифодаси сифатидаги мурожаатлар, шунингдек, кўмак кўрсатиш таклифлари келишда давом этмоқда.
Ҳамкор мамлакат фуқаролари Ўзбекистон халқи табиий офат оқибатларини тез кунларда бартараф этиб, ўз тараққиёт йўлидан дадил одимлашда давом этишига ишонч билдирмоқда.