Туркиянинг Алания шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни илк бор ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 44-сайлов участкаси комиссияси томонидан Алания шаҳридаги «By Güzel» компанияси биносида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Туркиянинг йирик туризм марказларидан бири бўлган Алания шаҳрида илк бор бундай овоз бериш нуқтаси ташкил этилди.
Аланияда бўлиб турган, хусусан, вақтинча ва доимий меҳнат қилиш мақсадида келган, шунингдек, ёзги таътилни мазкур шаҳарнинг дам олиш масканларида ўтказаётган ватандошларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ ташкил этилган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этиб, ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаландилар.
Хусусан, юртдошларимиз Ўзбекистон президентлиги учун курашаётлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб, ўзлари муносиб билган номзодга овоз беришди.
«Мен Аланияда бир неча йилдан бери яшайман ва бу ерда ҳам муддатидан олдин сайлов жараёни бўлиб ўтишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Аввало ўзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиш имконияти яратиб берилгани учун мамлакатимиз раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Юртимиз келажаги ва равнақи учун муҳим бўлган жараёнда ўз овозимни бердим», - деди ватандошимиз Нигора Арсланова.
Юртдошларимизга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш жараёни фуқароларимиз зич яшайдиган Анқара ва Туркиянинг йирик туризм марказларидан бири ҳисобланган Анталия шаҳарларида 28 июнь -5 июль кунлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси Туркияда бўлиб турган ватандошларимизни 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида фаол қатнашишга чақиради.
АНҚАРА, 4 июль. /«Дунё» АА/.