Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳаётига оид туркум мақолалар эълон қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловларида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган Бурса вилоятининг (Туркия) Османгази тумани ҳокими ўринбосари Жем Куршад Ҳасанўғлининг мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлар, умуман, замонавий Ўзбекистон ҳаётига оид туркум мақолалари Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, унинг қаламига мансуб “Бор бўлсин Туркия – Ўзбекистон дўстлиги” сарлавҳали мақолада Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ўртасида жойлашган ва Туркия билан яқин муносабатда бўлган дўст ва қардош мамлакат эканлиги алоҳида қайд этилган.
Унда муаллиф 2018 йили илк бор Ўзбекистонга келганини ёдга олар экан, ўша пайтлардаёқ мамлакатдаги жиддий ижобий ўзгаришлар рўй бераётганига гувоҳ бўлганини таъкидлаган.
“Янги Ўзбекистон” ғояси остида фуқароларнинг эртанги кунига бўлган ишончи янада ошди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тавсияси ва Марказий сайлов комиссиясининг тасдиғи билан орадан беш йил ўтиб, 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтган сайловга халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилганим мен учун катта шараф эди. Мазкур сайлов туфайли мамлакатдаги тараққиётни яна ўз кўзим билан кўриш имкониятига эга бўлдим.
Сайлов куни Тошкент кўчалари бўйлаб юрар эканман, кўзларимга ишонмадим - пойтахт ўзининг тоза кўчалари, кенг ва ям-яшил дарахтлар билан қопланган хиёбонлари билан Европанинг кўплаб шаҳарларидан анча илгарилаб кетган эди. Ҳашаматли дўконлар, Европа брендидаги кафе ва ресторанлар, шубҳасиз, жиддий ривожланишдан далолат. Ўзбек халқи турк тилини жуда осон тушунади. Ҳар бир соҳада турк компаниялари, туркиялик муҳандис ва савдогарлар сўнгги беш йил ичида “Янги Ўзбекистон”да ўз ўрнини эгаллабди», деб ёзади муаллиф.
У икки қардош мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора равнақ топаётганига тўхталиб, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакат Туркиянинг яқин дўстига айланганидан сўнг ўзаро алоқалар ақл бовар қилмайдиган даражага кўтарилганидан мамнуният билдирган.
«Сайлов куни эрта тонгда сайлов округи ва участкаларига бордик. Одамлар қувончли ва хотиржам ҳолда келажакка умидворлик кайфиятида овоз беришди. Кун давомида 20 га яқин мактабда бўлганимда ўзим суҳбатлашган фуқаролар “Янги Ўзбекистон” ҳақида гапиришди. Улардан Туркия учун яхши тилаклар, Президентимиз Эрдўғон учун дуолар эшитдим. Яшасин Туркия ва Ўзбекистон биродарлиги», деб ёзади Жем Куршад Ҳасанўғли.
Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон мавзусига оид мазкур мақолалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
“Дунё” АА