Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
— маҳсулотлар экспортини 2025 йилда 4,0 миллиард АҚШ долларига, 2026 йилда 5,0 миллиард АҚШ долларига ва 2027 йилда 7,0 миллиард АҚШ долларига етказиш;
— АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр маҳсулотлар экспортини 500 миллион АҚШ долларига етказиш;
— илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали жами экспортда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари улушини 70 фоизга етказиш;
— ип-калавани чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида 5,0 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилиш.
Тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида белгиланган қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.
Маҳаллий маҳсулот ва брендларни халқаро “маркетплейс”ларда тарғиб қилиш, жойлаштириш ва реклама қилиш бўйича “Made in Uzbekistan” дастури амалга оширилади.
“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳузурида факторинг ташкилоти ташкил этилади.