“Тўмарис“ конида кунлик 200 минг куб метр газ олинадиган янги қудуқ очилди

“Ўзбекнефтгаз“ АЖнинг Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис“ газконденсат конидаги 5-сонли қидирув қудуғида бурғулаш ишлари тугатилди.

Қудуқнинг 2025-2040 метр очиқ ўзанида юра даврининг XVa маҳсулдор қатламида ўзлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада қудуқдан кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ олинишига эришилди. Бурғулаш ишлари “Олот НГҚЭ“ МЧЖ томонидан олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, “Тўмарис“ газконденсат кони Бухоро Вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил декабрь ойида ишга туширилган.

UzA