уанчжоуда Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ташаббуси билан МДҲ мамлакатлари билан илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Гуандун уюшмаси раҳбарияти ва экспертлар иштирокида 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган муҳим сиёсий тадбир - умумхалқ референдуми бўйича давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бош консул Отабиек Валиев иштирокчиларни мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва 30 апрель куни бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум мазмун-моҳияти билан таништирди.
Тадбир давомида Хитой экспертлари Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Хусусан, улар Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқ фаровонлиги ва мамлакатнинг бақарор ривожланиши учун муҳим асос бўлишини таъкидлаб, Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгаришлар замон талаблари билан ҳамоҳанглигини қайд этдилар.
«Ўзбекистоннинг сўнгги 5-6 йил ичида босиб ўтган йўли ва эришаётган ютуқлари мамлакатни жаҳон ҳамжамияти ичида муносиб ўрин эгаллагани ва бутун дунёга очилиб бораётганини кўрсатди. Ўзбекистон етакчисининг ўз халқи ва мамлакат фаровонлиги учун тинимсиз ҳаракати амалий ислоҳотларида яққол намоён бўлмоқда. Конституциявий ислоҳотларда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда хусусий мулк ҳимоясини янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани эса Ўзбекистонда олиб борилаётган янгиланишлар ва барча фуқароларнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратишига ишончим комил. Шунингдек, уюшмамиз Ўзбекистон Бош консулллиги билан биргаликда икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга тайёр», деди МДҲ мамлакатлари билан илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Гуандун уюшмаси бош котиби Го Фенчжи.
ГУАНЧЖОУ, 17 апрель. /«Дунё» АА/.