Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Учинчи Юксалиш даври бешиги яратилмоқда ёҳуд миллий афсонанинг маърифий ҳақиқатлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Учинчи Юксалиш даври бешиги яратилмоқда ёҳуд миллий афсонанинг маърифий ҳақиқатлари

Юртимизда тинчлик деб аталмиш улуғ неъмат ҳукм сурмоқда. Ана шу неъмат соясида ҳар йили Президентимиз томонидан рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида қарор чиқарилаётгани миллий-диний қадриятларимиз, азалий урф-одатларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиромнинг амалий инъикосидир.

Янгиланаётган диёримизда тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳиммат ва саховат каби анъаналаримиз тобора мустаҳкам қарор топаётган бир шароитда, рамазон ойи кўтаринки руҳ билан кутиб олинди. Мунаввар тонгларда, муаззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг мусаффо осмонида раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Юртимиздаги 1500 дан зиёд масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар бошланди. Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазратлари томонидан ривоят қилинган ҳадисда “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, дейилган.
Инсонни камолот сари етакловчи миллий ва диний қадриятларимиздан бўлган рамазон ойи рўзаси инсонда ўз нафсини бошқара олиш, сабр-қаноатли бўлиш, мақсад сари собитқадамлик билан интилиш каби фазилатлар шаклланишига хизмат қилади.
Рамазон ойида қилинажак эзгу ниятлар ва хайрли ишлар улуғлигини инобатга олиб, 2018 йил 15 июнь куни Рамазон ҳайитида Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилган эди. Марказ ўз ғояси ва аҳамиятига кўра бетакрор лойиҳа бўлиб, ислом динининг илмий-маънавий бойлиги, бунёдкорлик салоҳиятини намойиш этишга қаратилган. Муҳим жиҳати, у халқимизнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизнинг ислом цивилизациясини ривожлантиришдаги тарихий аҳамиятини яққол намоён этади.
Қиёси йўқ мегалойиҳанинг ноёб асослари
Айни кунларда Хазрати Имом майдонида асримизнинг қиёси йўқ мегалойиҳаси – маърифий афсона – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази барпо этилмоқда. Чиндан ҳам ушбу марказ нафақат республикамиз, балки яқин қўшни давлатларда ҳам қиёси йўқ. Шу боис, унинг бунёд этилаётгани давлат раҳбарининг доимий диққат ва эътиборида бўлиб келмоқда.
2021 йил 16 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар ана шу эътиборнинг ёрқин тимсолидир.
Марказ олдига қўйилган муҳим вазифаларни бажариш борасида жамоамиз фидокорлик ва масъулият билан фаолият кўрсатмоқда. Амалга оширилган тадқиқот ҳамда илмий грант лойиҳалари доирасида 24 номда илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар, жумладан, 4 та китоб-альбом, 8 та китоб, 2 та монография, 3 та каталог (реестр), 2 та рисола, 2 та қўлланма, 2 та журнал нашр этилди, илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди.
РРеспублика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та қадимги ёзма манба тўғрисида маълумотлар базаси яратилиб, уларнинг илмий таҳлили асосида 4 мингта ёзма манбанинг реестри тайёрланди.
Марказ фондига юртдошларимиз томонидан мурожаатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Айни пайтда аҳоли ва шахсий коллекциялардан 626 та қўлёзма ва 985 та тошбосма асар, жами 1611 та манба қабул қилинган. Жумладан, муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган 423 та қадимий манба (122 та қўлёзма, 301 та тошбосма), тарихий ҳужжатлар ва фотосуратлар марказ ихтиёрига ўтказилди.
Асрлар қаърида “чанг босиб ётган” воқеликлар рўёби
Яқинда пойтахтимизда “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги музей концепциясини такомиллаштириш, унинг олдига қўйилган вазифаларни изчил ва сифатли бажариш мавзулари муҳокама қилинди. Мазкур кўп профилли илмий-маърифий муассасанинг серқирра фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Марказ фаолиятининг яна бир аҳамиятли йўналиши ушбу музей фонди ва экспозициясини шакллантиришдир. Музей фондига 630 та тарихий ашё, макет ва муляж қабул қилинди. Қуръони карим бўлими экспозицияси учун Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди. 9 та йўналишда 1584 та экспозиция материаллари тайёрланди.
Музейнинг “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлими концепцияси ишлаб чиқилиб, мазкур мавзуни ёритиш бўйича 38 та стенд лойиҳаси тайёрланди.
Ноёб меросимизнинг халқаро эътирофи
2022 йилнинг 1-10 июнь кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРСИКА) ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази ва янги Ўзбекистон” мавзуларида марказ тақдимоти ва фотокўргазма ташкил этилди. Унда шонли тарихимиз ва буюк келажагимиз мавзусида, асосан, ҳали эълон қилинмаган фотосуратлар, архив материаллари ҳамда тақдимотлар орқали дўст ва қардош Туркия халқи жамоатчилигига мустақил Ўзбекистон, унинг тарихи ва бугунги куни тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Бугунги кун фарзандлари ҳар бир воқелик ва маълумотни мобил телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради. Шу боис, интернет тармоғида юртимиз алломалари ва мутафаккирлари ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ҳақидаги илмий-маърифий портал ва унинг мобил иловаси ишга туширилди. Шунингдек, марказ фондидаги 4923 та китобдан иборат “Шарқ ва Ғарб” нодир китоблар коллекциясининг фихристи ўзбек, рус, инглиз, араб ҳамда француз тилларига таржима қилинди ва 4 та жилди нашрдан чиқарилди.
Қатар миллий кутубхонасида сақланаётган 19351 та электрон манбадан 620 дона қўлёзма, тошбосма асар, 200 дона харита, 615 та фотоҳужжат марказ электрон кутубхона фондига киритилди. Уларнинг рўйхатини шакллантириш жараёни давом этмоқда.
Хорижий турдош ташкилотлар билан 2022 йилда 7 та меморандум имзоланди. Имзоланган жами меморандумлар сони 28 тага етди. Жумладан, Малайзия Ислом санъати музейи, Қозоғистон қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази ва Қатар миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришга келишиб олинди.
Жорий йил давомида марказ биноси қурилишига 28 та делегациянинг ташрифи амалга оширилди. 2022 йил 26 сентябрда марказ делегацияси Доҳа (Қатар)да ўтказилган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Қатар миллий кутубхонасида “Ўзбекистон буюк алломалар юрти”, “Учинчи Ренессанс – янги Ўзбекистон” мавзуларида тақдимотлар ўтказиб, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Янги давр шабадалари эса бошлади
Инсоният тарихи далолат берадики, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқичга кўтаради. Бундай ижтимоий ноёб ҳодиса Ренессанс – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деб аталади.
Бугунги Ўзбекистон замини қадимда икки буюк уйғониш даврига – Биринчи (маърифий – IX-XII асрлар) ва Иккинчи (Темурийлар – XIV-XV асрлар) Ренессансга бешик бўлган. Бу жаҳон илм-фанида ўз исботини топган ва тан олинган тарихий ҳақиқатдир.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим уйғониш жараёни кечмоқда. Шунинг учун “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда.
Айниқса, сўнгги беш йилдаги туб ва изчил иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар, ижтимоий-маънавий соҳадаги ўзгаришларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг мустақил ривожланишида янги давр бошланмоқда, деган хулосага келинади.
IX-XII асрларда Марказий Осиё илм-фан ва маданият ўчоғи бўлган. Машҳур олим ва фозил инсонларни етиштириб чиқарган ушбу давр тарихда Биринчи Ренессанс деб аталди. Ушбу даврнинг буюк шахслари Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий-ижодий кашфиётлари инсоният тараққиётига беқиёс улуш бўлиб қўшилди.
Ислом динининг беқиёс илмий меросига ҳисса қўшган ва она заминимиздан етишиб чиққан Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Муин Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон оламининг фахру ифтихори ва чексиз ғурурига айланди.
XV асрда Амир Темур томонидан асос солинган салтанатда Иккинчи Ренессанс пайдо бўлди. Ушбу давр иштирокчиси сифатида Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Ғиёсиддин Коший сингари беназир олимлар, Алишер Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Лутфий, Саккокий, Абдураҳмон Жомий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Хондамир, Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд каби тарихчилар, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб сингари мусаввирлар, мусиқашунос ва меъморлар, кўплаб хаттот ва созандаларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.
Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор, тараққий этган халқлари қаторида бўлгани миллатимизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди. Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда эса, албатта, аввало, аждодлар меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга муҳим омил сифатида қарашимиз мумкин.
Ўзбекистонликларнинг ҳозирги авлоди ана шу улуғ бобокалонларимизга ватандош эканидан фахрланади ва муносиб авлод бўлишга интилади. Бунинг учун эса Ўзбекистонда барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Етук таржимонларга эҳтиёж катта эди
Шу кунгача белгиланган барча йўналишларда самарали натижаларга эришилди. Айниқса, 2022 йилнинг 8 апрель куни давлат раҳбарининг марказ қурилиши майдончасига навбатдаги ташрифи ҳамда у ерда билдирган фикр ва мулоҳазалари, топшириқлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Анъанага кўра, Президентимиз Ислом цивилизацияси марказида сўнгги ойларда қилинган ишлар билан танишди ва мутасаддилар ҳамда қурувчиларга зарур тавсиялар берди. Шунингдек, ташқи ва ички безак ишларининг мазмуни ва шаклини маъқуллади, айни пайтда қўлланиладиган барча матнлар илмий асосга эга бўлиши зарурлигини таъкидлади. Ташриф давомида Ислом цивилизацияси маркази музейи таркибида шакллантирилаётган “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” бўлим тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бўлимда бой ва узоқ асрларга тақаладиган тарихимиз, дин ва илмда мактаблар яратган боболар мероси, маърифатпарвар аждодларимиз, муфтийлар сулоласи тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган концепция бўйича давлатимиз раҳбари ўз таклифларини билдирди.
Марказ таркибида барча тиллар бўйича салоҳиятли таржимонлар тайёрлаш бўлимини ташкил этиш таклифи маъқулланиши ташрифдаги энг муҳим ўринлардан бири бўлди. Чунончи, юртимизда ушбу йўналишда етук таржимонларга эҳтиёж катта. Мазкур ташриф марказ жамоаси олдига янада улкан ва шарафли вазифаларни қўйди, десам муболаға бўлмайди.
Марказ ҳузурида “Алломалар мероси” ўқув маркази ташкил этилди. Унинг жами 12 та филиали фаолият юритмоқда. Бугунги кунга қадар ўқув марказини 1251 нафар тингловчи битириб чиқди, 1321 нафар тингловчи ўқув курсларига қатнашмоқда. Ўқув жараёнига соҳанинг тажрибали олимлари, педагог ва мутахассислари жалб қилинди.
Ўтган қисқа давр мобайнида илмий ходимлар томонидан марказ музейининг 9 та бўлими экспозициясини шакллантириш бўйича жами 866 та экспонат, 162 та мультимедиа маҳсулотининг рўйхати тўлиқ шакллантирилди. Музей фондидаги тарихий ашёлар, муляжлар, экспонатлар сони 452 тага етказилди.
Марказ концепциясидан келиб чиқиб, бинонинг ташқи безакларида фойдаланиладиган жами 66 та хаттотлик ёзуви матнлари тайёрланди. Қуръони карим бўлими экспозициясида намойиш қилинадиган 28 та нодир қўлёзмадан иборат Қуръони карим коллекцияси шакллантирилди.
Ушбу коллекция яқинда яна бир ноёб нусха билан бойитилди. Машҳур хаттот Ҳабибулла Солиҳ томонидан кўчирилган Усмон Мусҳафининг ўзига хос нусхаси марказ фондига тақдим этилди. “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлими концепцияси ҳамда бўлим экспозицияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бўлимнинг 20х8 метр ўлчамдаги деворий расми учун эскиз яратилди.
Марказ кутубхонаси фонди жами 515419 та ёзма манба, замонавий нашр ва электрон нусхадаги манбалар билан бойитилди. Ҳозир марказ фондининг ёзма манбалари 465 та қўлёзма, 623 та тошбосма, 19415 та замонавий нашр ҳамда 494916 та электрон нусхадан иборат.
Республика фондларида сақланаётган 106525 та ёзма манба тўғрисида маълумотлар базаси яратилиб, уларнинг илмий таҳлили асосида 50795 та манбанинг реестри тайёрланди.
Буюк аждодларимиз мероси, янги юксалиш даври ютуқларини тарғиб қилиш мақсадида “Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари” туркум кўрсатувининг 29 та сони тайёрланиб, марказий ва ҳудудий телеканалларда намойиши ташкил этилди. 57 та медиамаҳсулот (9 та кўрсатув, 36 та интервью, 12 та видеоролик) тайёрланди. Шунингдек, 23 та маънавий-маърифий ва тарғибот тадбири, 3 та матбуот анжумани, 2 та брифинг, 1 та пресс-тур ташкил этилди.
Грант лойиҳалар доирасида “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон – жаҳон цивилизацияси кесимида” китоб-фотоальбомлари ўзбек, рус, инглиз, араб тилларида нашр этилди ва хорижий давлатларда тақдимотлари ўтказилмоқда.
Битиб қўймасайди доно қалами...
Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”, “Жаҳолатга қарши маърифат” каби мавзуларда жами 23 дан ортиқ маънавий-маърифий ва тарғибот тадбири, тақдимот ва кўргазма ташкил этилди. Ушбу тадбирлар аввалгидек режага киритилгани учун эмас, балки муҳим маърифий тарихий юксалишга тайёргарлик иштиёқини уйғотиш мақсадида ўтказилди.
“Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” шиори остида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда ёшлар эътиборини жалб этадиган замонавий кўргазмалар ва иллюстрациялардан фойдаланилди.
Марказ ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида биринчи бор “Китоб – камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси бўлиб ўтгани ҳам юртдошларимизда катта таассурот қолдирди. Кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этди. Ташкил этилган танловларда кўргазма иштирокчилари ноёб китоблар билан тақдирланди.
Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида ўтказилган ушбу маърифий тадбир доирасида таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган суҳбатлар ҳам жуда қизғин руҳда ўтди.
Айниқса, хаттотлик санъати бўйича маҳорат дарслари ташкил этилгани ёш авлодда ўзгача қизиқиш уйғотди. Юсуф Хос Ҳожиб бежиз “Битиб қўймасайди доно қалами, қоронғу қоларди мозий олами”, дея таъкидламаган.
Китоб кўргазмаси ҳамда хаттотлик сабоқларининг узвий давоми сифатида марказ илмий ходимлари томонидан Фарғона водийси ва Қашқадарё воҳасида ҳам ушбу тадбирлар муваффақиятли давом эттирилди.
Юртдошларимизнинг эътиборини янада кучлироқ жалб этиш мақсадида марказ веб сайти янада такомиллаштирилди, хорижий тиллардаги шакли ва онлайн мулоқот форматлари фаолияти ривожлантирилди. heritage.cisc.uz сайти ишга туширилди. Унга Ўзбекистон ислом санъатига оид маълумотлар жойлаб борилмоқда.
Жозибали манбалар ва “инклюзив сайл”лар
2022 йилнинг 16-20 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида вакилларимиз фаол иштирок этди. Форум доирасида Ислом олами уюшмасининг Халқаро кўмак, фаровонлик ва ривожланиш ташкилоти Бош котиби Доктор Абдулазиз Сархан ҳазратлари, Нигериянинг Аргуну штати амири Элхаж Самоил Муҳаммад Мера жаноблари, Гана Республикаси собиқ бош имоми, элчи Умар Санда Аҳмад Ислом цивилизацияси маркази биноси қурилишига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларга марказнинг вазифалари ва мақсади тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди ҳамда ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди.
Май ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Россия ва ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг навбатдаги саммити ҳам эътиборга молик мулоҳазалар ва муҳокамаларга бой бўлди. Ана шундай анжуманларда янги лойиҳалар ва ташаббусларга йўл очилиши табиий.
Ўтган йилнинг май ойида “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро анжуман ҳам юқори савияда ўтказилди. Унда 10 дан ортиқ хорижий давлатдан 60 га яқин олим ва профессор, 130 дан ортиқ маҳаллий иштирокчи қатнашди. Тадбирда Шарқ алломалари меросида ислом илмлари ўрганилиши, Мовароуннаҳрда табиий ва аниқ фанлар ривожи, мусулмон олимларининг жаҳон илм-фани тараққиётига таъсири, Шарқ алломалари илмий меросида бағрикенглик масаласи ёритилиши каби мавзулар қизғин муҳокама қилинди.
Айни пайтда Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Туркия), Худобахш кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Ҳиндистон), Теҳрон давлат музейи (Эрон), Ал-Азҳар қўлёзмалар фонди, Миср Фанлар академияси қўлёзмалар фонди (Миср), Париж миллий кутубхонаси фонди (Франция), Берлин миллий кутубхонаси (Германия), Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази фонди (Буюк Британия), Санкт-Петербург Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондлари (Россия)да сақланаётган, Ўзбекистон тарихига оид манбаларнинг электрон ёки факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Марказ томонидан шу кунгача 28 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатилди. “Ўзархив” агентлиги, Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида Ўзбекистон тарихига оид манбалар рўйхати шакллантирилди. 120 мингдан ортиқ манбанинг электрон нусхалари ва 4 та манбанинг факсимиле нусхаси олинди.
“Ипак йўли халқаро кутубхоналар иттифоқи” (Silk Road International Library Alliance), Малайзиядаги ислом санъати музейи билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида меморандум тайёрланди, Австралия ислом музейи билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” шиори остида 2022 йил 17-18 июнь кунлари ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида “Ўзингга ишон” шиори остида “Инклюзив сайл” маданий-маърифий тадбирлари ўтказилгани ёш йигит-қизларда шонли тарихимиз ва маданиятимизга катта иштиёқ уйғотди.
Зеро, бугун марказ олдига қўйилган муҳим вазифалардан кўзланган мақсад ҳам шу – миллий тарихимизнинг янгиланган сиймосини яратиш ва ёш авлоднинг қалбида юртимиз алломаларининг ўлмас меросига юксак муҳаббат уйғотиш. Ўз Ватанини севган, тарихи ва қадриятларини улуғлаган инсонларгина муносиб келажак давомчилари бўла олади. Илмий-маърифий фаолиятимиз асносида бизни мана шу юксак мақсад ва ғурур машъаласи ўз маърифий майдонига, халқаро майдон эътирофидаги маърифий устуворликка чорлаб туради.
Шоазим Миноваров,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори