UNHCR минтақавий бюроси директори: Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсат фуқаросизликни бартараф этиш, минтақавий ва глобал даражада шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг Осиё ва Тинч океани учун минтақавий бюроси (UNHCR) директори Индрика Ратватте билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ҳамжамиятнинг коронавирус пандемияси шароитида инсонпарварлик ёрдамини қўллаб-қувватлаш ва кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатлари мазмунида Ўзбекистоннинг БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ўзаро муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Индрика Ратватте жорий йил март ойида Афғонистонга амалга оширган ташрифи натижалари ва шу кунларда ушбу мамлакатга бўладиган ташрифи тўғрисидаги ахборот билан ўртоқлашди.
Минтақавий бюро раҳбарининг фикрича, Ўзбекистоннинг амалга оширилаётган сиёсати инсон салоҳиятини ривожлантириш, шу жумладан фуқаросизликни бартараф этиш мақсадида БМТ тизими билан миллий, минтақавий ва глобал даражада шериклик алоқаларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Индрика Ратватте ушбу йўналишда Ўзбекистоннинг эришган ютуқларини юқори баҳолади. Келгусида мамлакатимиз ҳукуматини Фуқаросизлик тўғрисидаги конвенцияга ва 1951 йилдаги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш борасида қўллаб-қувватлаш кутилаётганини таъкидлади.
Учрашувда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш қайд этилди.
/«Дунё» АА/.