UNICEF болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни қўллаб-қувватлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

UNICEF, Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамкорлигида «давра суҳбати» ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Президент Шавакт Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлаганига эътибор қаратилди. UNICEF Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва парламент аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуси, мамлакат бўйлаб болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлидаги сиёсий иродаси, етакчилигини, ҳукуматнинг бу борадаги саъй-ҳаракатини олқишлади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ҳам болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро институтлар тажрибасини ўрганиш ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий асос яратиш масаласини муҳокама қилишга қаратилган.
– Ўзбекистон бола ҳуқуқини илгари суришда муҳим қадамлар ташламоқда, – дейди UNICEFнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. – Қабул қилинажак қонун Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ, республикадаги, айниқса, ҳимояга энг муҳтож болалар ҳуқуқи янада мустаҳкамланишига кўмак беради.
Анжуманда UNICEF қонунни ишлаб чиқиш жараёнини изчил қўллаб-қувватлаш, қонун лойиҳасини халқаро илғор тажриба ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун мунтазам равишда техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисмини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шу боис, анжуманда болалар масаласига дахлдор соҳаларга сармоя киритиш устувор стратегик вазифалардан бири экани, бу мамлакатни янги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасига кўтаришга ёрдам бериши қайд этилди.
“Давра суҳбати” иштирокчилари фикрича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти боланинг шахсига ҳурматни кучайтиришга ҳамда ҳар бир боланинг шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги ва қонуний ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
— Болалар - Ватанимизнинг келажаги. Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун биз жавобгармиз, — деди Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова. — Ушбу қонуннинг қабул қилиниши эса мана шу муҳим вазифани амалга оширишга ҳисса қўшади.
/«Дунё» АА/.