UNODC ижрочи директори иштирокида Ўзбекистон етакчи аёлларининг жамият бошқарувидаги роли муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча пойтахтимизда «Давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи аёлларнинг ўрни» мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC) ижрочи директори Гада Фатҳи Вали ҳамда Ўзбекистон етакчи аёллари иштирок этди.
Давра суҳбатини Сенат Раиси Танзила Норбоева ва UNODC ижрочи директори Гада Вали табрик сўзи билан очди.
Танзила Норбоева ўз чиқишида мамлакатимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш мақсадида амалга ошираётган чора-тадбирлар ва Ўзбекистонда 2030 йилга қадар Гендер тенгликка эришиш стратегияси амалда ўз исботини топаётганини таъкидлади.
UNODC ижрочи директори Гада Фатҳи Вали Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Гада Фатҳи Вали БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари, ҳамда имкониятларини кенгайтириш стратегиясига мувофиқ UNODC томонидан аъзо давлатларга кўрсатилаётган норматив, техник кўмак хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилганлигини таъкидлади.
Тадбир давомида БМТнинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси талаблари бажарилишини тарғиб қилишда самарали стратегиялар, гендер жиҳатлари бўйича ёндашувлар ва ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, гендер тенглик, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш наркотик моддалар масаласига эътибор қаратилди.
Мунозараларда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш бўйича умумий мақсадларга эришиш учун ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
«Дунё» АА