Урал федерал университетида таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшлари #bumeningkonstitutsiyam тарғибот акциясида иштирок этишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимиз Бош консуллиги ташаббуси билан Екатеринбургда таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида» ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлажак референдумга бағишланган #bumeningkonstitutsiyam «хештеги» остида тарғибот акцияси ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Екатеринбург шаҳридаги Урал федерал университетида таҳсил олаётган талаба-ёшларимиз иштирокида тайёрланган #bumeningkonstitutsiyam «хештеги» остидаги видеолавҳада Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, референдумнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилган. Янгиланаётган Конституцияда жамиятимизнинг барча жабҳалари, хусусан, таълим соҳасига оид нормалар янада мустаҳкамланаётганига эътибор қаратилди.
Тарғибот акциясида талаба ёшлар барча ватандошларни Янгиланаётган Конституцияни қўллаб-қувватлашга ва 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлайди.
Ушбу видеолавҳа Уралдаги ватандошлар ва талабалар ўртасида машҳур ижтимоий тармоқларда ҳам жойлаштирилди.
«Дунё» АА