Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев АҚШ элчихонасининг муваққат ишлари вакили Пол Политис ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередит билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш дастури - мақсадли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча қиймат қўшишнинг янги технологиялари ва бошқарув амалиётини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида хусусий сектор улушининг ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган беш йиллик лойиҳадир. Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аёллар ва ёшларни соҳага жалб қилиш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш ва қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсатни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу лойиҳа доирасида шунингдек, Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ушбу жамғарма Ўзбекистон бўйлаб хусусий агробизнес корхоналарининг инновацион ғояларини молиялаштиради.

АҚШ ҳукуматининг қишлоқ хўжалигига техник ёрдам кўрсатиш, агро-озиқ-овқат тизимларининг ишлаб чиқариш ва сотиш занжирлари салоҳиятини ривожлантириш борасидаги кўмагини жуда қадрлаймиз, - деди Жамшид Хўжаев . - Биз қишлоқ хўжалигида давлат бошқарувининг замонавий тизимини ва қулай агробизнес муҳитини яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Шу нуқтаи назардан, USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича 18,9 миллион АҚШ долларига баҳоланган янги лойиҳаси биргаликдаги ташаббусларимизни кучайтириш ҳамда аввалги "Қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжири" лойиҳаси ютуқларини кенгайтириш учун қулай имкониятга айланади.

Тадбир давомида USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди.

Ўн йилдан зиёд вақт мобайнида USAID Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий сектори билан юқори қийматли товарларни яратиш мақсадида қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда, - деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит. - Ушбу келишув мамлакатда олиб борилаётган ҳамкорликдаги фаолиятимизни янада мустаҳкамлайди ва ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига чакана савдода, маҳаллий ҳамда халқаро бозорларга чиқишда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради.

Учрашувда, шунингдек, томонлар ўртасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмаклашиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

«Дунё» АА