Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Уктамович Умурзаков ва Андижон вилояти хокими Шухрат Кушакбаевич Абдурахмоновнинг хорижий давлатларда ўз мехнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизга мурожаати

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Уктамович Умурзаков ва Андижон вилояти хокими Шухрат Кушакбаевич Абдурахмоновнинг хорижий давлатларда ўз мехнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизга мурожаати

Ассалому-алайкум азиз Ватандошлар!
Бобур замини шухратини жахон бўйлаб юксалтираётган
Қадрли хамюртлар!

Мамлакатимиз мустакилликка эришганидан буён барча
жабхаларда амалга оширилаётган ислохотлар, айнқса ўтган 3,5
йил ичида амалга оширилган ишлар буryнги кунда тан олиб айтиш
жоиз, дунё миқёсидаги машхур сиёсачилар, олимлар ва етyк
мутахассислар томонидан ижобий бахоланиб келинмокда.
Мамлакат иктисодиётини ривожлантириш, курилиш, саноат,
кишлок хўжалиги, илм-фан, таълим ва соғликни сақлаш, умуман
олганда барча сохаларда сезиларли силжишлар, ижобий
натижалар кўзга кўриниб келмокда.
Мамлакатда 2016 йилнинг охиридан бошлаб, ривожланиш
Таракқиёти умуман янги истикболли боскичга ўтганлигини алохида
таъкидламоқ зарур. Айниқса, ўтган давр ичида барча сохаларда
амалга оширилган янги лойихалар дунё ривожланган мамлакатлари
томонидан ижобий бахоланмокда, илғор экспертлар томонидан
қўллаб-кувватланмоқдa.
Биргина мисол сифатида Мухтарам Президентимиз Шавкат
Миромонович Мирзиёев томонидан дастлабки чикишларда
"Буюк келажкагимизни мард ва олижаноб халкимиз билан бирга
қурамиз" деб таъкидлаганликларида ўз келажагимизни ўз халқимиз
билан қурамиз ва буюк бурилишини таъминлашимизга ypғy
берганликлари хам бежиз эмас, албатта.

Ушбу масала ,давлатимиз рахбари ташаббуслари билан
2017 -2021 йилларда Узбекистонни ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегияи қабул
қилиниб, мамлакатимизда илгари юрмаган сохалар қайта куриб
чикилди, янада аникрок айтганда тадбиркорлар олдида тyрган
сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Хар бир сохада тyб ўзгаришлар
амалга оширилди, натижада шу сохаларда ижобий силжишлар
юзага кела бошлади.

Вилоятда тyб ахолимизнинг талаб ва таклифларини эшитиш,
шу асосда ижтимоий-иқисодий дастyрларни белгилаш асосий
устyвор йўналишимизга айланган барча ишларимизда одамларни
хаётдан рози булиб яшаш хиссини оширмокда. Бошқача қилиб
айтганда, олис келажакка эмас, буryнги мехнаткаш ва захматкаш
халқимиз буryн бахтли яшашга хақли эканлигини тyшуниб етгани
холда иш олиб бормоқдамиз.

Мамлакатимизда, жумладан вилоятимизда хам махаллий
ахолининг фаровонлиги, уларнинг шундай гўзал жамиятда
хавфсизлигини таъминлаш мухим вазифага айланган. Айниқса,
мусофирчиликда узок ва яқин юртларда юрган хар бир
юртдошимизнинг хаёти ва фаолияти, уларнинг хавфсизлиги
биз учун мухимдир.
Буryн тyла ишонч билан Андижонликларга айтишимиз
мумкинки, Сиз ўз салохиятингиз, харакатингиз билан Ватандан
йироқда бўлсангиз хам тадбиркор сифатида фаолият олиб
бормоқдасиз, бизнес юритаётган Сиз каби тадбиркорларга бугун
хавас кўзи билан қараймиз, мехнатларингизни кадрлаймиз.
Шуни хам аник биламизки, калбингизда Она Ватанимиз
Узбекистонга, киндик қонингиз тўкилган Андижонга нисбатан ўзгача
мехр ва мухаббатингиз бор, албатта.
Ушбу юкоридаги хислатларингизни кадрлаган холда биз бугун
Сизларга мурожаат қилиб, Андижонимиз равнаки йўлида
хамкорлик ўрнатиш, ўзимизда бизнес юритишни ташкил
этмокчимиз.
Ушбу жойда бурryт куши хикоясини эсламокчимиз:
"Баланд тоғларнинг бирида яшайдиган бурryт осмонда парвоз
қилиб учиб юрган вактда бир жойга келганда канотларини ёйиб
олар экан, шунда унга савол беришиб, осмонда парвоз қилиб учиб
юрган вақтингда нега доим шу жойга келганда канотларингни ёйиб
оласан деб сўрашганда, мен мана шу жойда туғилганлигим учун,
хеч бўлмаса соям тегиб тyрсин", деб жавоб берган экан.
Агар Она юртимизда илм-фан, таълим, технология, инвестиция
ва бошқа сохаларни ривожлантириш, сизлар яшаб фаолият олиб
бораётган давлатлардаги муассасалар ўртасидаги алоқаларни
мустахкамлаш бўйича ватанпарварлик хисси жўш уриб тyрган ўз
фикр-мулохазаларингиз бўлса, Сиз билан якиндан сухбатлашишга
тайёрмиз.

Шунингдек, сиз ватандошларимизни Узбекистон Она
юртимиз, жаннатмонанд Андижонда амалга оширилаётган кенг
кўламли ислохотларга дахлдор бўлиш, эамонавий билим ва
тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват
этамиз.
Мухтарам Юртбошимизнинг жорий йилнинг 21-22 май
кунлари Андижон вилоятига ташрифлари олиб борилаётган кенг
кўламли ишларимизга янгича рух, янгича мазмун бахш этди. Давлатимиз рахбари улкан марраларни белгилаб бердилар
хамда ушбу марраларни забт этиш учун зарур манба ва
имкониятларни аниқ қилиб кўрсатиб ўтдилар.
Мухтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, барча
сохаларда азалдан Андижон мактаби, андижонликлар тажрибаси
мавжуд бўлганки, ундан барча андоза олиб, барака топган. Насиб
этса, бу анъанани тиклаб, бор салохиятимиз, интилишимиз, янгича
ёндашишимиз билан юксак марраларга биргаликда эришамиз.
Азиз ветандошлар!
Ижозатингиз билан, Андижон заминидаги ишларга кискача
таъриф берсак, 3 миллиондан зиёд ахоли истиқомат қилаётган
вилоятимизда ўтган 2019 йилда 3,2 трлн сўмлик 611 та лойихалар
амалга оширилиб, 255 та йирик саноат корхоналари ишга
тyширилди. Бунинг натижасида ишлаб чикариш хажми 2,1 трлн
сўмга ортиб, 17 мингга яцин янги ишчи ўринлари яратилди.
Улкан курилиш, бунёдкорлик, яратyвчилик майдонига айланган
Андижонимизга биргина 2019 йилда 128 та хорижий инвесторлар
томонидан 294 млн долларлик инвестиция олиб кирилди.

Демак, пул тикиб, халол ишлаб, фойда кўриш учун ишонч бор
уларда. Мисол учун, "Андижон-фарм" эркин иктисодий зонасида
муваффакиятли амалга оширилган лойихалар юкоридаги
фикрларни тасдиқлайди.
Андижонлик тадбиркорлар билан жорий йилнинг ўзида жами
бўлиб 954 та лойихалар хисобига 8,9 трлн сум инвестициялар
ўзлаштириш ва 68 мингта янrи иш ўринлари яратиш
режалаштирилган.
Ушбу лойихаларни амалга оширилиши натижасида йилига
4,1 трлн сўмлик ишлаб чикариш кувватлари, қўшимча 120 млн
долларлик махсулотларни экспорт имконияти яратилади.
Шу билан бирга, 35 хил тyрдаги янги махсулотлар хамда
65 млн долларлик импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб
чикарилиши таъминланади.
Бундан ташқари қуйидаги омиллар Андижоннинг инвестициявий
жозибадорлигини таъминлайди :
Аввало, бизнинг одамлар мехнатга чанқок ва интилувчан, энг
асосийси халол виждонли инсонлар. Тупрогимиз, иқлимимиз йилиrа
уч-тyрт марта хосил олишга имкон беради. 3аминимизда
менделеев жадвалидаги барча кимёвий элементларнинг
мавжудлиги бу ерда фойдали казилмалар, хом ашё базаси мавжуд
эканлигидан далолат беради.
Қонун устуворлиги бор жойда адолат қаpop топади,
хусусий мулк дахлсизлиги таъминланади, тораккиёт
ривожланиб боради. Колаверса, бунёдкорлик, эл-юрт
фаровонлиги ниятида қўйилган хар бир қадам улуғ бобомиз Мирзо
Бобурнинг рухларини шод килиши мукаррар.
Қадрли хамюртлар!
Хар бир тyманда кичик саноат зоналари барпо қилинмоқда.
Лойиха ташаббускорларига ер майдонлари ажратилмоқда, ушбу ер
майдонлари коммуникация тармоқларига улаб берилади. 3аруратга
қараб банк кредитлари ажратилади.

Бунда тижорат банкларининг кредитлари буйича фоизли
харажатларни коплаш учун компенсация берилади, хусусан:
хорижий валютада тижорат банклари томонидан
белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқдорда, бироқ 3
фоизли пункти;
миллий валютада - қайта молиялаштириш ставкасидан ортик
бўлган, бирок 5 фоизли пункти қоплаб берилади.
Мухтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан, ўтган
йилдан бошлаб вилоятдаги буш ер майдонлари ва бино-
иншоотлар "Е-Ижро" аукцион дастури оркали сотилиши йўлга
кўйилди.
Бу эса, ер майдонлари ва бино-иншоотларни ’’шаффоф"
усулда ўз эгаларини топишларига замин яратмоқда.
Хозирда фойдаланилмай бўш тyрган 112 та давлат улуши бор
корхоналар, 14 та давлат объектлари, 258 та объектлардаги
1 12 гектар бўлган ер майдонлари аукционга чиқарилиб, ўз
инвесторларини кутмокда.
Унутмангки, киритган инвестицияларингиз жуда қиска
муддатларда дивиденд келтиришига биз хам манфаатдорми.
Шундай экан, дадиллик билан ишга киришайлик.
Ўзга давлатларда ризкини кидираётган, билаги кучга тўлган
азиз ватандшлар!
Сизларни хам Андижонга чорлаймиз. Сўнгги уч йилда курилиш,
ишлаб чикариш хажми царийб 10 баробарга ортди.
Илғор технологиялар асосида бунёд этилаётган замонавий
объектларни Сиз каби юкори малакали, шижоатли ёшлар, шу
вилоят фарзандлари ёш йигит-кизлар қурмокда. Уларнинг орасида
хорижлик мутахассислар хам талайгина.
Шундай экан, оилангиз даврасига қайтинг, Янги Андижонни
яратишга Андижон фарзанди сифатида хиссангизни қўшинг.
Асрларга татиryлик бунёдкорликда иштирок этинг.

Биргина мисол, "Asaka City" мажмуасини куриш
лойихаси орқали 10 минг нафар янги иш ўринлари яратилмоқда.
Бунда, 4631 та хонадонли 71 та кўп каватли тyрар жойдан
ташкари, мажмуа таркибига 2 та 320 ўринли мактабгача таълим
муассасаси, 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, бог,
10 минг кв.м. майдонга эга савдо маркази, замонавий энергия
тежовчи технологиялар асосида курилиш материаллари ва
жихозлар ишлаб чикариш заводи куриб фойдаланишга
топширилади.
Шунингдек, шахар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар
қуриш, шу орқали ахолининг тобора ўсиб бораётган талабини
кондириш чоралари кўрилмоқда. Хўжаобод тyманининг Иттифок
массивида биринчи босқичда 35 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда.
Улар Андижон шахри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ
тyманларидаги уй жойга мухтож оилаларга берилиши кузда
тутилган.
Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт
комплекси бунёд этилмоқда. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш
мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халкаро
стандартлар асосида пишик, сифатли қуриш зарурдир.
Бу бизга кўплаб курувчи мугахассислар зарур эканлигини
билдиради. Иш хаклrари кафолатланганлиги хорижий давлатлардан
кам эмаслигини билдириб ўтмоқчимиз.
Бундан ташкари, кишлоқ хўжалиги йўналишида "хар бир оила
тадбиркор" давлат дестури оркали арзон кредитлар хисобига
томорка хўжаликларини ривожлантириш бўйича ишлар хам
амалга оширилмоқда.
Бунда энг асосийси, паррандачилик, чорвачилик, мева-
сабзавот етиштириш йўналишларида, йирик корхоналар ва кам
таъминланган ахоли ўртасида кооперация алокаларини ўрнатиш
оркали касаначиликни ривожлантиришга алохида эътибор
берилмокда.
Биргина мисол, Бўстон туманидаги йирик корхона томонидан
36 млн долларлик инвестициялар киритиш хисобига сут
махсулотларини қайта ишлаш корхонаси ва 5 минг бош қорамолчилик
комплекси ташкил килинади хамда 1000 та оиланинг
хар бирига 3 бошдан, жами 3 минг боrш корамол тарқатилмокда;
Худди шундай Асака туманидаги бошка бир корхона
томонидан 8 млн долларлик инвестициялар киритилиб, 25 минг
бош наслли она товуклар олиб келинди, инкубация оркали
очилган жўжалар ахолига 500 бошдан таркалиши хисобига 2 минг
300 нафар ахоли иш билан таъминланмокда.
Ахолига таркатилган қорамол ва паррандаларга ушбу
корхоналар томонидан ахоли ўқитилади, тўлик озукалари
етказиб берилади ва етиштирилrан махсулот сотиб олинади.
Шуни алохида таъкидламоқчиманки, ўз оилангиз багрида, ота-
онангиз дуосини олиб, фарзандларингиз тарбияси билан
шуғулланган холда ўз юртингизда ишлашингиз учун буryн биз
масъул рахбарлар сифатида барча шароитларни яратиб беришни
олдимизга мақсад килганмиз.
Буryнги фарзанд тарбияси, эртага уни ким булиб камол
топишини белгилаб беради.
Қадрли дўстлар!
Узбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари хамда
Андижон вилояти хокими сифатида шаффофлик ва қонунийликни
таъминлашни зиммамизга оламиз. Барча лойихалар юкори
суръатларда, сифатли амалга оширилади.
Шу билан бирга, Андижонимиз тараккиётига хисса қўшиш
истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларимизни Узбекистонга
таклиф этамиз, Биз уларни қўллаб-қувватлашга ва хар томонлама
рагбатлантиришга тайёрмиз.
Азиз Андижонликлар! Келинглар, биргаликда янги тарихни
яратайлик!

Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзаков

Андижон вилояти хокими Ш.Абдурахманов

UzA