Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Жанубий Кореядан муносабат: Ташриф расмий Тошкент ва Улан-Батор ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга мустаҳкам замин яратди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Жанубий Кореядан муносабат: Ташриф расмий Тошкент ва Улан-Батор ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга мустаҳкам замин яратди

"Seoul City News" журнали президенти Шин Хён Ду (Жанубий Корея) "Дунё" АА учун интервьюсида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга давом этаётган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

— Президент Ухнаагийн Хурэлсухнинг давлат ташрифи Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён амалга оширилган биринчи олий даражадаги ташрифдир. Бу, шунингдек, ўзаро муносабатлар ривожидаги муҳим босқичнинг рамзи бўлиб, ҳар икки томоннинг ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилишидан далолат беради.

Ташриф Тошкент ва Улан-Батор ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга замин яратди ва турли соҳалардаги шерикликнинг янги уфқларини очди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини имзоланган савдо, инвестиция ва қўшма лойиҳалар бўйича келишувларда кўриш мумкин.

Масалан, Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастури имзоланиши мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини оширишни назарда тутади. Бу маҳсулот турларини кенгайтириш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни ҳам ўз ичига олади.

Икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида кўргазмалар ўтказиш ва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилган, бу эса ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги савдо битимларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш бўйича шартномаларнинг имзоланиши ҳар икки давлатда инвесторларни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, рискларни камайтиради ва кўпроқ сармояларни жалб қилишга ёрдам беради.

Қадимий Хива шаҳрига ташриф Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг бошланғич нуқтаси бўлади. Шунингдек, маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқишда ўзаро тажриба алмашишда янги ташаббусларга туртки бўлади.

Шу тариқа, Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи нафақат мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, балки сиёсий, иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Ишончим комилки, имзоланган келишувларнинг амалга оширилиши ҳар икки давлатнинг барқарор ва ўзаро манфаатли ривожланишига хизмат қиладиган аниқ амалий натижаларга олиб келади.