Ўмон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўмон элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, Бахтиёр Саидов элчининг икки томонлама муносабатлар изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
Элчи Ўзбекистонда ишлаган даврида (2019-2023 йиллар) республиканинг жадал тараққиётига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўлганини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон-Ўмон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.
Элчи Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда кўрсатилган ёрдам ва яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
«Дунё» АА