Ўмон ОАВ Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйиш маросими ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўмон марказий «Asdaa Oman» газетасида «Ўзбекистон Президенти Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди» номли мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Нашр бош муҳаррири Али ал-Ҳасаний томонидан ёзилган ушбу материлда 19 март куни давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган Янги Тошкент шаҳрига тамал тоши қўйиш маросими тафсилотлари кенг ёритилган.
«Ўзбекистон раҳбари тадирдаги нутқи авалида ўз халқини Наврўз айёми ва муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан қутлади,-дейилади мақолада. - Тошкентнинг қадим тарихини ёдга олиб, у бугун ҳам ҳаётнинг барча жабҳасида мамлакатда етакчи бўлиб келаётганини таъкидлади».
Материалда, сўнгги 6 йилда Тошкентда фаолият юритаётган корхоналар сони 2 баравар кўпайгани, бизнес муҳити яхшилангани, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилгани натижасида 26 миллиард доллар инвестиция киритилгани қайд этилган.
Мазкур манбада ёзилганидек, Президент пойтахт истиқболини белгилашда узоқни ўйлаш кераклигини таъкидлади.
«Пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур. Чуқур ўйланган урбанизация сиёсати – турмуш шароити, иқтисодий ривожланишга, одамлар кайфияти ва маданиятига жуда катта таъсир кўрсатади», дея Ўзбекистон Президентининг фикрларидан иқтибос келтиради муаллиф.
Материалда, шунингдек, Буюк Британия, Сингапур ва туркиялик мутахассислар билан бирга, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган. «Унда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, қурилишларни шаҳар ташқарисида амалга ошириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, Тошкентнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш масалалари кўзда тутилган. Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкентни қуриш режалаштирилган», деб қайд этади газета.
Нашрда таъкидланидек, Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.
«Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент пойдеворига капсула қўйиб, унинг қурилишини бошлаб берди. «Улуғ айём арафасида эзгу ниятлар билан қурилишни бошлаяпмиз. Иншооллоҳ, бу Янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа бўлади, – деди давлат раҳбари», деб ёзади «Asdaa Oman».
«Дунё» АА