Ўмон телевидениесида намойиш этилган Ўзбекистоннинг туризм имкониятларига бағишланган видеолавҳалар интернет тармоғининг араб сегментида катта қизиқиш уйғотди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонаси томонидан жорий йилнинг 26 май – 2 июнь кунлари Ўмон телевидениеси вакиллари Иброҳим Ал Ҳадий ва Исмоил Ал Ҳарсийлар учун Ўзбекистонга инфотур ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистонга амалга оширилган ижодий сафар якуни бўйича ўмонлик журналистлар томонидан юртимизнинг туризм салоҳияти, муқаддас қадамжолари, кўҳна меъморчилик обидалари, халқимизнинг бой тарихи, маданияти, миллий анъаналари ва қадриятлари тўғрисида Ўмон телевидениеси учун махсус кўрсатув тайёрланиб эфирга узатилди.
Шунингдек, “Ўзбекистонга саёҳат” рукни остида тасвирга олинган араб тилидаги видеолавҳалар Ўмон телевидениеси каналларида кўрсатилган ва Youtube ва Twitter ижтимоий тармоқларида ҳам кенг намойиш этилмоқда. Ушбу видеолавҳалар Интернет тармоғининг араб сегментида катта қизиқиш уйғотди.
МАСҚАТ, 8 июнь. /”Дунё” АА/.