Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон парламентлараро муносабатларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи давомида кеча Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси спикери Ом Бирла билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.
Юқори даражада эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли парламент назоратини йўлга қўйиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш орқали қонун ижодкорлиги, электрон парламент йўналишида тажриба алмашиш лозимлиги таъкидланди.
Мазкур жиҳатларни қамраб олган ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олинди.