Ўтган йил Ўзбекистонга 155 мингдан ортиқ киши дам олиш ва ҳордиқ чиқариш мақсадида ташриф буюрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2021 йил январь-декабрь ойларида 1 миллион 613,1 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонга, асосан, ўз қариндош-уруғларини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрган (85,7 фоиз), деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ташриф мақсади сифатида яна: ўқиш – 6,4 минг киши (0,4 фоиз), тижорат – 13,7 минг киши (0,7 фоиз), даволаниш – 32,4 минг киши (1,7 фоиз), хизмат сафари – 60,7 минг киши (3,2 фоиз), дам олиш ва ҳордиқ чиқариш – 155,1 минг киши (8,3 фоиз) таъкидланган.
«Дунё» АА