Ўтган йилда 18 олий даражадаги ташриф амалга оширилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТАШКЕНТ, 14 февраль. / "Дунё" АА/. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йил якунлари ва Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган жорий йилги устувор йўналишларга бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.
Унинг доирасида 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги тадбирлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда 18 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилган. Шундан 11 таси давлатимиз раҳбарининг чет элларга, 7 таси эса Ўзбекистонга юқори даражадаги ташрифлардир. Уларда 122 та турли соҳаларга оид битимлар имзоланди. 15 та халқаро бизнес ва инвестициявий форумлар ташкил этилди.
Шунингдек, анжуманда мамлакатимизда 4 та нуфузли халқаро тадбирлар ўтказилгани алоҳида таъкидланди.