Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йил 9 - 10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади.

Мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги анъанавий яхши қўшничилик ришталари бугунги кунларда янгича мазмун касб этмоқда. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги амалий саъй-ҳаракатлари бунга кучли туртки бермоқда. Сўнгги давр оралиғида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик тадбирлар доирасида тўрт маротаба учрашдилар. Бир неча марта бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотлар чоғида мамлакатларимиз халқларининг фаровонлиги, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш йўлида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ-равшан вазифаларнинг рўёбига босқичма-босқич эришиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шуни қайд этиш жоизки, бундай саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижалари барчанинг кўз ўнгида намоён бўлмоқда. Масалан, 2017 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар алмашув ҳажми 20 фоиздан кўпроқ ўсиш билан 230 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этди. Душанбе ва Тошкентда бўлиб ўтган саноат корхоналари маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркалари ҳамда бизнес анжуманлар чоғида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида ўрнатилган алоқалар бундай кўрсаткичга эришиш имконини берди. Навбатдаги тадбир жорий йил 7 – 9 март кунлари Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтади.

Маълумки, республикаларимиз ўртасида товар алмашуви ҳеч қандай истисносиз эркин савдо режими асосида ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Шунингдек, 2002 йили ташкил қилинган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон қўшма комиссияси ҳам бу борадаги ўзаро алоқаларнинг чуқурлашишида муҳим ўрин тутмоқда. Мазкур комиссиянинг сўнгги йиғилиши жорий йил январь ойида Душанбеда бўлиб ўтди.

Бу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталганда, сўнгги йил давомида икки республика ҳудудларида Ўзбекистон ва Тожикистондаги йирик компанияларнинг савдо уйлари очилгани ҳамда икки томонлама ишбилармонлар кенгашининг тузилгани ўзаро алоқаларнинг ривожланишига кўмаклашишини қайд этиш мумкин. Тадбиркорлар, вазирлик, идоралар, давлат бошқаруви органлари ва савдо-саноат палаталари вакиллари ушбу кенгашнинг аъзолари ҳисобланишади. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга буюражак давлат ташрифи доирасида ушбу кенгаш ўзининг биринчи йиғилишини ўтказади.

Икки томонлама муносабатлардаги чегара масалаларида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Яқиндагина, яъни 1 март куни Ўзбекистон-Тожикистон чегараси орқали 9 та ўтиш пункти тантанали равишда очилди.

Бу воқеани интиқлик билан кутган икки мамлакат аҳолиси энди ҳеч бир қийинчиликларсиз «Жартепа - Саразм», «Қушкент - Ўра-Тепа», «Учқўрғон - Ҳавотоғ», «Ҳавастобод - Зафаробод», «Бекобод - Ҳаштяк», «Поп - Навбунёд», «Равот - Рават», «Гулбаҳор - Айваж» автомобил ўтказиш пунктлари ва «Амузанг - Ҳошади» темир йўли ўтказиш пункти орқали ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. 7 март куни “Кўлоб – Москва” йўналишидаги биринчи поезд ушбу темир йўли ўтказиш пункти орқали ҳаракатланади.

Бу, шубҳасиз, барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, чегараолди ҳудудлариаро ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга кўмаклашади. Шуни ҳам эсга олиш ўринли бўладики, 2017 йил 29 августда, яъни Термизда Ўзбекистон мустақиллиги кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирларда Тожикистоннинг Турсунзода тумани делегацияси иштирок этган куни бу йўналишдаги биринчи қадамлар ташланган эди. 9 сентябрда эса Сурхондарё вилояти вакиллари Турсунзода туманида Тожикистон мустақиллиги кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирларда иштирок этишгани ҳолда қўшни мамлакат аҳолисининг хурсандчилигига шерик бўлдилар.

2017 йил маданий-гуманитар йўналишдаги алоқаларнинг равнақ топишида алоҳида, сермазмун йил бўлганини ҳам қайд этиш жоиздир. Кейинги 20 йил мобайнида биринчи марта Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари, шунингдек, республикамизда қўшни Тожикистон маданияти кунлари ташкил этилди. Мазкур тадбирлар икки халқ ўртасидаги дўстлик байрами бўлди.

Бир неча маротаба Тожикистоннинг турли шаҳарларида Ўзбекистондаги таниқли эстрада ижрочиларининг концертлари ўтказилди, Душанбеда Ўзбекистон қўғирчоқ театри гастроли ва Тошкент цирки гуруҳининг чиқишлари ташкил этилди.

Мухтасар қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган тадбирларнинг барчаси икки томонлама ҳамкорликнинг фақат ўсиб боражагидан далолат беради. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга буюрадиган давлат ташрифи чоғида эса ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши йўлидаги янги вазифалар ва мақсадлар белгилаб олинади.

“Жаҳон” АА