Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва икки томонлама муносабатларда иқтисодий дипломатияни тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Литва элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эйтвидас Баярунас билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар, таълим, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон - Литва муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида олдинда турган турли даражадаги расмий тадбирларнинг жадвали ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг айрим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида фаол иқтисодий дипломатияни илгари суриш юзасидан муштарак манфаатдорлик тасдиқланди. Савдо-саноат палаталари, ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма тадбирларни ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Литва парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Литва элчиси 2020 йил 21 декабрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.
«Дунё» АА