Ўзбек дипломатлари Швейцарияда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси ходимлари Базелдаги «Хёрнли» қабристонига дафн этилган совет аскарлари қабрига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Амалдаги карантин чекловларига қарамасдан, МДҲ мамлакатлари доимий ваколатхоналари ва элчихоналарининг раҳбарлари ҳамда ходимлари, жумладан, Ўзбекистон дипломатлари урушда ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун мазкур қабристонга келди.
Гулчамбар қўйиш маросими чоғида унинг иштирокчиларига Ўзбекистонда 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиши ҳақида сўзлаб берилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида тарихий жиҳатдан ноёб бўлган «Ғалаба боғи» мажмуаси барпо этилгани ҳақидаги маълумот катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тарихий мажмуа Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг рамзи экани алоҳида таъкидланди.
/«Дунё» АА/.