Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги саммити давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни бошладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Жамшид Муталов.
Олий даражадаги мулоқотда Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча жиҳатларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Шундан сўнг музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирилади.
“Дунё” АА хабар қилганидек, давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибига конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ўзаро алоқаларни кенгайтириш, парламентлараро ва минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастурларни амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари киритилган. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилади.
Қирғизистон Президенти бугун икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. И.Каримов номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига биноан, Қирғизистон раҳбари эртага, шунингдек, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари ва Ўзбекистон Бош вазири билан учрашади, мамлакатимиз саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
"Дунё" АА