Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди минтақалари вакиллари Фарғонада учрашади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фарғона вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 22 апрель куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.
23 апрель куни «Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови» мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича бўйича йиғилишлар ҳамда “B2B” ва “G2B” шаклларидаги учрашувлар ўтказилади.
Ташриф дастури доирасида уч чегарадош вилоят раҳбарларининг музокаралари ҳам кўзда тутилган.
Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши, вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
/«Дунё» АА/.