Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАО 2023 йилги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори Виорел Гутсу ва ФАО нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров иштирокида уч томонлама онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, томонлар ҳозирги пайтда давом этаётган ҳамкорлик ва 2023 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилдилар.
Айни кунга қадар Ўзбекистонда ФАО иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 18 та миллий ва 15 та ҳудудий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигида кредитлаш, лизинг, суғурта, субсидиялаш каби янги молиявий воситаларни илгари суриш биргаликдаги ишларнинг долзарб мавзусига айланди. Томонлар, шунингдек, глобал иқлим ташаббусларидан грант ресурсларини жалб этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. Хусусан, Мослашув фонди, Яшил иқлим фонди ва Глобал экологик фонд иштирокида янги техник ва грант ёрдами лойиҳаларини ишга тушириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида таклиф этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал конференцияни жорий йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Конференцияга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш учун ФАО билан биргаликда ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.
Учрашув иштирокчилари шу ва бошқа долзарб масалаларни февраль ойида Тошкентда бўладиган учрашув чоғида ФАО шафеълигида мунтазам ўтказиб келинаётган Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилишга келишиб олдилар.
«Дунё» АА