Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Европа бозорларини забт этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германия пойтахтида дунёдаги энг йирик кўргазмалардан бири - «Fruit Logistica-2022» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Кўргазмада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида мамлакатимизнинг турли минтақаларидаги 10 та йирик компания томонидан республика агросаноат мажмуининг салоҳияти «Made in Uzbekistan» ягона миллий стенд воситасида намойиш этилди. Унинг пештахталаридан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, турли хил зираворлар, қуритилган мева ва бошқа ранг-баранг маҳсулотлар жой олди.
Германия, Голландия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Ўмон, Покистон, Россия, Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб ишбилармонлар мамлакатимиз стенди билан танишар экан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдиришди.
Хорижий шериклар билан олиб борилган музокаралар чоғида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, қатор учрашувлар натижасида ўзбек маҳсулотларини Европа мамлакатларига етказиб бериш бўйича шартномаларни имзолаш бўйича келишувларга эришилди.
Элчихона кўмаги билан Ўзбекистон делегацияси аъзолари Германиянинг «Lidl», «EDEKA», «REWE» и «Kaufland» каби йирик улгуржи ва чакана савдо тармоқлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишди, шунингдек, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш бўйича етакчи компанияларда бўлишди.
«Fruit Logistica-2022» халқаро кўргазмасининг айрим меҳмонлари “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига Ўзбекистон стенди бюиланг танишувдан орттирган таассуротлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбек компаниялари билан ҳамкорликнинг истиқб
«IEP - Invernaderos» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Рауль Мартинез – Херарда Фернандез (Испания):
Бугун Ўзбекистон миллий стенди билан танишар эканман, ўзбек тадбиркорларининг юксак малакаси ва маҳсулотларининг сифати юқори эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Мамлакатингиз ишбилармонлари билан узоқ муддатли ишбилармонлик ҳамкорлигини йўлга қўйишдан беҳад манфаатдор бўламан.
Ўзбекистон муносиб давлатлардан бири. Мамлакатингизнинг улкан қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ўрганиб чиқдим. Ўзбекистон майиз, ўрик, бодом, анжир ва бошқа қуритилган меваларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Улар жуда мазали ва ривожланган мамлакатлар бозорларининг барча андозаларига жавоб беради. Биз Ўзбекистондан маҳсулотларни Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилишимиз мумкин.
Германиядаги «DLG International GmbH» халқаро қишлоқ хўжалиги жамиятининг катта эксперти Альфонс Гобель:
Бугун биз ўзбекистонлик мутахассислар билан агросаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Ўзаро шерикликни ривожлантириш, хусусан, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида улкан салоҳият мавжудлигига ишончимиз комил. Биз Ўзбекистон компаниялари билан узоқ муддатли асосда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
“bestfoodimporters.com” платформасининг минтақавий вакили Марина Торрес Ромеро:
Ўзбекистон стендида сизнинг мазали анор, помидорларингиз ва қуритилган меваларингиз билан қизиқаётган кўплаб меҳмонлар ва тадбиркорларни кўриш қувонарлидир. Менимча, бу Ўзбекистон маҳсулотингизни тарғиб қилишнинг энг яхши усули.
Бизнинг платформамизда дунёнинг янги мева ва сабзавотлар ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади. Таҳририятимизда йилдан-йилга халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида ўзбекистонлик экспонентларнинг сони ортиб бораётганини кузатмоқдамиз. Бу эса мамлакатингизнинг катта салоҳиятидан ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини яққол намоён этади. Ўзбекистон халқаро мева-сабзавот бозорида муҳим экспортчига айланмоқда. Шу муносабат билан ўтган йили Европа Иттифоқининг "ГСП+" бенефициар мамлакати мақомини олгани ҳам янги имкониятлар эшикларини очмоқда.
“Дунё” АА