«Ўзбекистон ҳар қачонгидан кучлироқ бўлади» – АҚШ конгрессменлари
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Яқинда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган табиий офатлар хорижий жамоатчиликни ҳам бефарқ қолдирмади. Жумладан, АҚШ Конгрессида «Ўзбекистон бўйича дўстлик клуби» аъзолари, АҚШ қонунчилари Висенте Гонсалес, Трент Келли ва Дон Бекон табиий офат пайтида жабрланганларга ҳамдардлик билдириб, уларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари билан суҳбатда, Техаслик конгрессмен-демократ Висенте Гонсалес табиий офатлар оқибатлари ҳақида эшитгач, чуқур қайғуга тушганини таъкидлади.
– Ушбу табиий офатлар, айниқса, глобал пандемия даврида Ўзбекистон халқига етган қийинчиликларни тасаввур қилиш қийин, – деди конгрессмен. – Сардоба сув омборида юз берган фалокатдан азият чекканлардан ҳамдардлигимни қабул қилишларини сўрайман.
Шуни таъкидлашни истардимки, ҳар қандай вазият бизга янада барқарор ва кучли жамиятни қайта қуриш учун янги имкониятларни беради. Хусусан, 2017 ва 2018 йилларда Жанубий Техасда ҳалокатли сув тошқини бўлганида, бизнинг дўстларимиз, иттифоқчиларимиз, АҚШдаги ва бутун дунёдаги шерикларимиз қайта тикланиш йўлини топиш учун бирлашдилар. Ишончим комилки, Ўзбекистон ҳам бу фожиани ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлиб енгиб ўтади.
Ўз навбатида, Миссисипи штатидан бўлган республикачи конгрессмен Трент Келли ҳам Бухоро ва Сирдарё вилоятидаги талафотлардан жабр кўрган ўзбекистонликларга ҳамдард эканини қайд этди.
– Дунёда кечаётган иқтисодий инқироз вақтида Ўзбекистонда кўплаб инсонларнинг бошпанасиз қолгани мени ҳам ранжитди, – деди у. – Шунга қарамай, ўзбек халқи ўз билими, тиришқоқлиги билан бу қийинчиликларни енгиб ўтишига тўлиқ ишонаман.
Америка, айниқса Миссисипи штати, бугун Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Ўйлайманки, бизнинг дўстлигимиз нафақат Ўзбекистон балки, дунё дуч келаётган муаммолар фонида янада кучаяди. Ўзбекистон ушбу оғир кунларни енгиб ўтишга қодир.
Небраска штатидан республикачи конгрессмен Дон Бекон ҳам ўз навбатида Америка халқи, айниқса Омаха аҳолиси ушбу оғир дамларда ўзбек халқи билан бирга эканини билдирди.
“Табиий офатдан жабрланган Ўзбекистон фуқароларига барча эзгу истак ва тилакларимизни етказамиз. Ушбу табиий офат оқибатида юзлаб фуқаролар бошпанасиз қолганидан хабардормиз. Биз Аллоҳдан Ўзбекистон халқи ушбу синовлардан имкон қадар тезроқ ўтишини сўраймиз”, дейди у.
ВАШИНГТОН, 11 май. /«Дунё» АА/.