Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон - АҚШ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон - АҚШ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэль Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда инвестиция ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий аҳамиятга молик қўшма ташаббусларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни кучайтириш орқали икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Америка компанияларининг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ жорий масалалар ва республикада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йирик саноат гуруҳлари ва трансмиллий холдингларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболли механизмлари алоҳида кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар инвестициявий ҳамкорлик салоҳияти юқорилигини таъкидлаб, сифатли лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида АҚШ савдо ва тараққиёт агентлиги (USTDA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ўртасида яқин алоқалар ўрнатишга келишиб олдилар.

Марказий Осиё ва Афғонистон мамлакатларининг иқтисодий ва инфратузилмавий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва АҚШнинг минтақавий ҳамкорликнинг кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишдаги ёндашувлари бир хил экани қайд этилди. Томонлар “C5+1” платформаси доирасида ҳамкорликда эришилган ютуқларни ижобий баҳолаб, “C5+1” Иқтисодий ишчи гуруҳининг бўлажак йиғилиши кун тартибидаги муайян масалаларни муҳокама қилдилар. Йиғилишдан кўзланган мақсад минтақа мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдир.

Шу йил октябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиё ўртасида савдо ва инвестиция бўйича доиравий Битимнинг (TIFA) виртуал ялпи мажлисини ўтказишнинг режалари кўриб чиқилди. Битим – божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, санитария ва фитосанитария назорати, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришиш учун самарали платформа ҳисобланади.

Шунингдек, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (USDFC) билан транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ва минтақа давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни жадаллаштириш имкониятлари устида иш олиб борилди.

АҚШ ҳукуматига Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашишда ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари (СШУ), ҳимоя аксессуарлари ҳамда лаборатория ва тиббий материалларни Ўзбекистонга жўнатиш шаклида кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган соҳаларда келгусидаги ҳамкорликка содиқлигини таъкидладилар ҳамда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш имкониятларини ўрганишга тайёр эканликларини билдирдилар.

ЎзА