Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёнларини ва низодан кейинги бошқарилувни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон ТИВ томонидан маълум қилинишича, Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилишининг долзарблигини қайд этган ҳолда томонлар минтақавий боғлиқликни Афғонистон ва минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий боғлиқликнинг ўзаро мустаҳкамловчи омил ҳисобланишини таъкидладилар.
Мазкур баёнотнинг тўлиқ матни:
2021 йил 15 июлда Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама шаклининг эълон қилиниши “АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформанини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди деган якдил фикрни билдиради.
Самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.
Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олдилар”.
ТОШКЕНТ, 21 июль. / «Дунё АА/.