Ўзбекистон Адлия вазирлигида Германияниг Фридрих Эберт жамғармаси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Адлия вазирлигида ГФРнинг собиқ федерал адлия вазири, Фридрих Эберт жамғармаси аъзоси Герта Дойблер-Гмелин хоним билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Вазирлик маълумотига кўра, Герта Дойблер-Гмелин хоним жорий йилнинг 17-18 май кунлари бўлиб ўтаган «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Учрашув чоғида, адлия вазири Акбар Тошқулов Германия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, вазирлик фаолияти йўналишлари билан атрофлича таништирди.
Ўз навбатида, Герта Дойблер-Гмелин хоним Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Жамғарма Адлия вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан мафаатдорлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/.