Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – БАА: қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – БАА: қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинди. Икки давлат тегишли вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирилган ҳамда тизимли ишлари натижасида ўзаро ҳамкорликнинг барча – 22 йўналиши бўйича сезиларли ютуқларга эришилгани қайд этилди.

Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб ушбу дастур доирасида 76 тадбир, шу жумладан Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари учун умумий давомийлиги 33 минг 994 соат бўлган 59 та ихтисослаштирилган семинарлар ўтказилди. Унда 2 минг 94 киши ўқитилди. Жорий йил якунига қадар яна 71 та тадбир ўтказиш режалаштирилган.

Онлайн учрашувда молия, савдо, туризм ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик дастурларини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мукофот жамғармаси 100 минг доллар бўлган энг яхши давлат мобил иловасини яратиш бўйича “mGovAward” танловининг финал босқичини ўтказиш ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ушбу дастур БААнинг “Dubai Future Foundation” жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мамлакатдаги иштирокчилар сони 6 мингдан зиёд.

Учрашувда ҳукумат қарорига мувофиқ, мамлакатимиз мактаб ва олий ўқув юртларининг таълим дастурларига дастурлаш асосларини ўқитиш йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Музокаралар кун тартибига мувофиқ, қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Видеоконференция якуни бўйича томонлар мавжуд келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга содиқ эканликларини тасдиқлади. Ҳамкорлик ва долзарб масалаларни тезкор ҳал этиш учун турли даражадаги онлайн музокаралар амалиётини янада фаоллаштиришга келишиб олди.

“Дунё” АА