Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон билан Туркия транспорт соҳасидаги битимларни ратификация қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон билан Туркия транспорт соҳасидаги битимларни ратификация қилди

Жорий йилнинг 9 июлидан эътиборан Ўзбекистон билан Туркия ўртасида Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги ахборотга кўра, Ўзбекистон ва Туркия юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кириши учун ратификация жараёнларини тугаллади (2020 йил 8 августдан эътиборан кучга киради).

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида – 2017 йилнинг 25 октябрида имзоланган.

Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим қоидалари билан икки давлат ҳудуди бўйлаб ва улар ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан транспорт ташувларини амалга оширишнинг тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат билан йўл йиғимлари тўловисиз юкларни халқаро ташиш учун ўзаро келишилган миқдорларда рухсатномаларни тенг шартларда йиллик алмашиш назарда тутилмоқда.

Битим халқаро автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга, юкларни автотранспортда ўзаро ташиш ҳажмини ошириш орқали икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

Юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим Ўзбекистон билан Туркия ўртасида, шунингдек, улар ҳудудлари орқали транзит тарзда темир йўл, сув ва автомобиль транспортида қисман амалга ошириладиган юкларни ташишга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Битимнинг бош устувор жиҳати юкларни ташишнинг бутун йўли бўйлаб, гарчанд бундай ташишда бир қанча транспорт турлари қатнашса ҳам, юкларни ягона ташиш ҳужжати (рухсатнома) бўйича етказиб бериш ҳисобланади.

Юкларни аралаш ташишларнинг Битим доирасида ҳуқуқий тартибга солиниши икки мамлакат ўртасида товарларни ўзаро етказиб беришнинг узвийлигини таъминлайди.

Ушбу ҳужжатларнинг тўлиқ матнлари билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

UzA