Ўзбекистон БИМТ билан интеллектуал мулк соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева Женевага ташрифи доирасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг БИМТ Глобал инновацион индексидаги ўрнини яхшилашга қаратилган ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Дарен Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2022-2026-йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини пухта ўрганиб чиққанини ва мазкур Стратегия давлат эътиборининг ёрқин исботи эканлигини таъкидлади.
Учрашувда БИМТ Ўзбекистонга миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, фан ютуқларини ҳар бир соҳага жорий этиш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.
Томонлар миллий брендларни яратиш талаби ва географик номларни ҳимоя қилиш зарурлигига эътибор қаратди.
Мулоқот натижасида БИМТ томонидан Ўзбекистоннинг интеллектуал мулк соҳасидаги қатор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.
«Дунё» АА