Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги махсус йиғилишида иштирок этди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги махсус йиғилишида иштирок этди

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги махсус йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеомурожаат билан иштирок этди.

Учрашув БМТ Хартиясини қўллаб-қувватлашнинг рамзий ифодаси — бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Форумда сўзга чиққан БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш «75 йил олдин ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал бирдамликнинг рамзига айланди ва бугунги кунда унинг вазифаси ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир”, деди. Бош котибга кўра, мазкур вазифалар низоларнинг олдини олиш, барқарор ва инклюзив ривожланишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолатни тарғиб қилиш, турмуш даражасини яхшилаш, шунингдек, сайёрамизни ҳимоя қилиш ва аёллар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқларни таъминлашни қамраб олган.

БМТ раҳбари халқаро ҳамкорлик коронавирус пандемияси, иқлимдаги фавқулодда вазият ва ўсиб бораётган тенгсизликни енгишнинг ягона йўли эканини таъкидлади.

Бош котиб БМТ Бош Ассамблеясининг кўп қирралилик тамойилини мустаҳкамлашга содиқликка оид баёнотини қўллаб қувватлади ҳамда глобал бошқарувни кучайтириш, долзарб ва истиқболдаги муаммоларга жавоб бериш учун ҳар томонлама саъй-ҳаракатлар амалга оширилишига умид билдирди.

Абдулазиз Комилов ўз нутқида дунё ҳамжамияти ушбу универсал ташкилот туфайли бутун инсоният, шунингдек, алоҳида мамлакатлар ва минтақалар манфаатларига дахлдор бўлган энг долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имкониятига эгалигини таъкидлади. «БМТнинг COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатларига қарши курашишдаги етакчилиги яқин халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини яна бир бор намойиш этди», деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйгани, мамлакатимизда демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган моҳият касб этганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда сиёсий ишонч ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш бўйича янги ёндашуви ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг Афғонистондаги урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда муҳим роль тутишда давом этаётгани таъкидланди. Бунинг самарасида дўст қўшни мамлакатда тинчлик жараёнини бошлаш учун қулай имконият яратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ доирасидаги муҳим ташаббусларига, хусусан, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича таклифларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқи якунида мамлакатимиз БМТнинг халқаро кун тартибини амалга ошириш бўйича фаолиятига бундан кейин ҳам ўз ҳиссасини қўшишда давом этишини таъкидлади.

/«Дунё»АА/.