Ўзбекистон БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бўйича тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури билан алоқалари янги босқичга чиқди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим аҳамият касб этаётир.
БМТнинг мазкур ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинган. Стратегияда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан боғлиқ қатор устувор йўналишлар белгиланди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан БМТнинг ушбу ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ушбу халқаро ташкилотлар билан ишлаш бўйича доимий ваколатхона очилди.
БМТнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича тузилмалари билан ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган модернизация ва трансформация жараёнлари қўллаб- қувватланиши билан изоҳланади.
Хусусан, соҳада замонавий илғор билим ва инновацияларни жорий этиш, грант ва инвестицияларни жалб этиш, лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишига Ўзбекистоннинг муносиб ҳиссасини қўшишга қаратилган.
2021 йил июль ва сентябрь ойларида бўлиб ўтган БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат саммитида Ўзбекистон вакиллари илк маротаба юқори даражада иштирок этди. Саммитда дунё ҳамжамиятига аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тақдим қилингани баробарида глобал жараёнларда мамлакат нуқтаи назари баён этилди.
2001 йил 2 ноябрда Ўзбекистон ФАОга аъзо давлат сифатида қабул қилинди. ФАО билан ҳамкорлик икки томонлама имзоланадиган Мамлакат ҳадли дастури асосида ташкил этилади ва мазкур ҳужжат билан маълум бир даврга мўлжалланган устувор йўналишлар белгилаб олинади.
Ўтган йили Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган умумий грант қиймати 17 миллион АҚШ доллар миқдоридаги навбатдаги Мамлакат ҳадли дастури қабул қилинди. Мазкур дастурнинг асосий мақсади аграр соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бугунги кунда ФАО билан ҳамкорликда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик, экология, гидрометеорология ва шу каби тармоқларда умумий қиймати 37,8 миллион долларга тенг бўлган 25 та миллий ва минтақавий грант лойиҳалари амалга оширилмоқда.
ФАО, шунингдек, мамлакатимизнинг манфаатдор вазирлик, идоралари ва хўжаликларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга ҳам кўмаклашмоқда. Ўзбекистон 2011 йил 20 февралда БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасига аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Жамғарма билан илк амалий ҳамкорлик республикада мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишдан бошланган.
Ўзбекистон ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасида илк маротаба 2017-2021 йилларга мўлжалланган Мамлакат стратегик имкониятлари дастури имзоланди.
Бугунги кунда Жамғарма иштирокида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, мева-сабзавотчилик ва сутчилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 206,3 миллион доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўтган давр мобайнида БМТ жамғармаси лойиҳалари доирасида ҳудудларда фермер хўжаликлари томонидан 68 гектар замонавий иссиқхона, 20 минг тонна совуткичли сиғимлар, 17,5 минг тонна қайта ишлаш ва қадоқлаш линиялари ташкил этилган, 15 минг бош йирик ва кичик шохли наслли қорамол, 240 минг бош парранда, 37 та авторефережиратор, 103 дона махсус қишлоқ хўжалиги техникаси ва сутни қайта ишлар ускуналари харид қилинган. Шунингдек, Жамғарма грант маблағлари ҳисобидан халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича 14 минг нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларининг билим ва малакалари оширилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ҳудудларда 5 мингдан зиёд доимий янги иш ўринлари яратилган.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2022-2027 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ва юртимизда ўз ваколатхонасини бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Ўзбекистон БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури билан қўшни Афғонистондаги нотинч вазият оқибатида озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келаётган бир пайтда афғон халқига шошилинч инсонпарварлик ёрдам беришда ҳамкорлик қилинмоқда.
Бугунги кунда Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида жойлашган «Termez Cargo Centre»да гуманитар марказ ташкил этилди. Айни пайтда ушбу Марказ орқали ёрдамга муҳтож афғон халқига шошилинч инсонпарварлик ёрдами етказиб берилмоқда.
/«Дунё» АА/.