Ўзбекистон БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш чора-тадбирлари назарда тутилган, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.Унга кўра, Ўзбекистонни БМТ тузилмалари орқали дунё ҳамжамиятига кенг танитиш вазифалари янада фаоллаштирилади.
Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ доирасидаги ташаббусларини амалга ошириш таъминланади.
Хусусан, БМТ ва унинг муассасалари билан иқтисодий-молиявий ва консультатив ҳамкорлик ривожлантирилади. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан маданий-гуманитар ҳамкорлик жадаллаштирилади.
Ҳужжат лойиҳасида, шунингдек, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказиладиган сиёсий-дипломатик ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари миқёсини кенгайтириш вазифалари ўрин олган.
Мазкур лойиҳада БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттириш мақсадлари ҳам қайд этилган.
«Дунё» АА