Ўзбекистон бош консули Россиянинг Чувашия Республикаси раҳбари ва ушбу ҳудудда таълим олаётган ватандошлар билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули Фариддин Насриев Россиянинг Чувашия Республикаси раҳбари Олег Николаев ва ушбу ҳудудда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Чуваш Республикаси раҳбари билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари билан ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қонуний миграцияни ташкил этиш, шунингдек, жорий йил 9 июль кунига белгиланга муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловларида ушбу минтақада яшаётган ва вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг фаол қатнашишни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Олег Николаев жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этганлигини илиқ ёдга олди. Шунингдек, кўргазма давомида Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлик ва вилоят раҳбарлари билан ўтказган самарали музокараларини юқори баҳолади. Чувашия раҳбари учрашув давомида сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди. Ўзбекистонда махсус хомашё лой конлари борлиги ва уни Чуваш Республикаси корхоналари билан биргаликда ривожлантириш истиқболлари мавжудли қайд этилди.
Дипломат, шунингдек, Чуваш давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.
Тадбир аввалида университет раҳбарияти ўзбекистонлик талабаларга қаратилаётган эътибор учун Бош консулхонага миннатдорлик билдирди, талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва университет фаолиятидаги ижтимоий фаоллиги юқори эканлиги таъкидланди.
Бош консул йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги даврда эришилган ижтимоий-сиёсий тараққиёт даражаси ҳақидаги долзарб маълумотлар тақдим этди.
Университет раҳбариятига 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда ватандош талабаларнинг овоз бериши учун кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирилди. Ўз навбатида, университет раҳбарияти бўлажак муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловларида ҳам амалий ёрдам беришга тайёр эканини тасдиқлади.
ҚОЗОН, 8 июнь. /«Дунё» АА/.