Ўзбекистон Бош консуллиги мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини Жанубий Хитойда бўлиб ўтадиган кўргазмаларга таклиф этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консуллиги Хитойнинг Хайнань провинциясида ташкил этиладиган халқаро кўргазмаларда мамлакатимиз тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчиларини таклиф этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бош консуллик маълумотига кўра, Ўзбекистон экспортчилари учун тегишли экспорт шартномаларини тузиш ва янги импортёр ҳамкорлар топиш йўналишида олиб борилаётган саъи-ҳаракатлар натижасида Хитойнинг Хайнань провинциясида ўтказиладиган иккита кўргазмада ўзбек корхоналарининг иштирокини таъминлаш ва миллий маҳсулотларни намойиш этиш юзасидан келишувларга эришилди.
Жумладан, шу йил 28-30 сентябрь кунлари Хайнань провинциясида «Товарлар импорт-экспорти кўргазмаси» бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон корхоналари ўз маҳсулотлари намойиш этиши учун 18 кв.м. майдонда бепул стенд ташкил этилади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 12-15 октябрь кунлари Хайнан провинцияси Хайкоу шаҳрида «HAINAN INTERNATIONAL TROPICAL FOOD SUPPLY CHAIN EXPO-2023» халқаро кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ярмаркада мамлакатимиз экспортёр корхоналари ўз маҳсулотларини кенг намойиш этиши учун 32 кв.м. майдонда юртимиз стенди яратилади.
Ушбу тадбирлар ташкилотчиларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилган.
Шу билан бирга, мазкур кўргазмалар давомида мамлакатимизнинг экспорт, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилади.
Мамлакатимиз қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини Жанубий Хитой ҳудудига экспорти ҳажмини ошириш, янги импортёр ҳамкорлар топиш, экспорт шартномаларини имзолаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси ва Экспортчилар уюшмаси таркибидаги салоҳиятли тадбиркор ва экспортёрлар ушбу кўргазмаларда иштирок этишлари мумкин.
Кўргазмаларда иштирок этиш тартиблари ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси
Тел.: +86 13247379004.
Telegram: +998 90 9944055.