Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 2-6 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилишини ўрганди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
Сафар давомида тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича манзилли учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, инфратузилма ва ижтимоий объектларнинг бугунги ҳолати таҳлили амалга оширилди. Натижада масъул раҳбарларга ҳар бир объектдан келгусида фойдаланиш бўйича харажатларни ўзлари қоплашига эришиш ва аҳолини ижтимоий хизматлар билан кенг қамраб олишни назарда тутувчи мажмуавий стратегияларни ишлаб чиқиш топширилди.
Ҳудудда инвестиция ва саноат соҳасида фаолликни ошириш борасида келгусидаги қадамлар муҳокама қилинди. Хомашё салоҳияти ва саноат қувватларига асосланган қўшимча қиймат занжирларини шакллантириш учун мақбул шароит яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди. Шу нуқтаи назардан лойиҳа таклифларини ишлаб чиқишда жалб қилинган инвестициялардан сезиларли иқтисодий самарага эришиш имконини берадиган “иқтисодий ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва улардан фойдаланишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Инвестиция жозибадорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлган инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш топширилди.
Шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий аҳолини, жумладан, касаначилик асосида саноат кооперациясини йўлга қўйиш орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Ташриф якунлари бўйича тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш, тармоқлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган аниқ кўрсатмалар берилди.
«Дунё» АА