Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев 6 сентябрь куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув давомида савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсиб, 2,4 миллиард долларни ташкил этди, бу эса Ўзбекистон томонидан ГСП+ бенефициари мақомига эга бўлгани сабабли амалга оширилди. Ушбу мақомни сақлаб қолиш ва узайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим техник тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, божхона назорати ва бошқа йўналишларда Европа инвестициялари ва тажрибасини жалб қилиш орқали икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш ва иқтисодий ривожланишни яхшилашга янги туртки беришига ишонч билдирди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Европа томони ушбу жараёнга техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга содиқлигини билдирди.
Европа Иттифоқининг 2021-2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 83 миллион евролик янги Индикатив дастури кўриб чиқилди. Дастурни қишлоқ ва сув хўжалигини модернизация қилиш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва "яшил" технологияларни жорий этишга урғу бериб ривожлантириш ҳамда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш йўналишидаги лойиҳалар ва ташаббуслар билан бойитиш таклиф қилинди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббуслар доирасида ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, шунингдек яқин келажакда турли даражадаги икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
“Дунё” АА