Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси вице-президентига “Дўстлик” орденини топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ, Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси вице-президенти Ким Чанг Кеон давлатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, юксак мукофот кеча Сеул шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов томонидан топширилди.
Тақдирлаш маросимида орден икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, шунингдек, фан-техника, маданият ва гуманитар соҳалардаги муносабатларни фаоллаштириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Корея ва Ўзбекистон халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшилаётган улкан ҳиссанинг юксак эътирофи сифатида топширилаётганлиги таъкидланди.
Ким Чанг Кеон Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли юқори баҳолангани учун миннатдорлик билдириб, ушбу мукофот Ассоциация фаолиятини янада фаоллаштиришга рағбат бўлиб хизмат қилишини, шунингдек, келишилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат ишбилармон доираларини ўзаро янада яқинлаштиришга қаратилган янги ташаббуслар устида биргаликда иш олиб боришга содиқлигини таъкидлади.
/«Дунё» АА/.