Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон-Америка ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий шерикликнинг кенг қамровли кун тартиби кўриб чиқилди. Сўнгги йилларда икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорликнинг барча соҳаларида сезиларли ютуқларга эришилгани ва бунга Ўзбекистон Президентининг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи чоғида асос солингани қайд этилди.
2021 йилнинг ўн бир ойида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 48,5% га ўсгани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 2 баробар кўпайди.
Томонлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ инвесторлари ва йирик компанияларни жалб этишга қизиқиш билдирдилар. Улар Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда 2022 йилнинг биринчи ярмида АҚШ ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказишга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Учрашув чоғида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш саноати, кимё тармоғи, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалар икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мумкин бўлган истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.
Томонлар Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) ва Ўзбекистоннинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон томони “Build Back Better World” (B3W) ташаббусини олқишлади ҳамда бу ташаббус доирасида қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш ва гендер тенглигини ривожлантириш каби тўртта асосий йўналишда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласида мамлакатимизга кўрсатилаётган техник ва маслаҳат ёрдами учун миннатдорлик билдирилди. Суҳбат чоғида инвестиция сиёсати ва давлат хизматлари соҳасини рақамлаштириш бўйича техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар келишилган дастур ва ташаббусларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан фаол мулоқотни давом этишга содиқлигини билдирди.
/«Дунё» АА/.